Маттис: Сочи анжуманида нима бўлганлигини ўзингиз кўрдингиз
АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Маттис 29-30 январ куни Сочи шаҳрида бўлиб ўтган Сурия миллий диялог конференцияси муваффақиятсизликка учраганлигини очиқ тан олди. Маттисга кўра, конференциясида иштирок этганлар ҳеч қандай якуний натижага эриша олмаган. Бундан хулоса чиқарган Маттис Женева музокараларида эркинроқ иштирок этишлари учун Сурияда баъзи бир шароитлар яратишга чақирди.
“Биз ИШИД ташкилотини йўқ қилиш ва уларнинг позицияларини вайрон қилиш ҳамда Суриядаги шароитларга эришишни истаймиз. Булар бизга Женева музокараларида эркинроқ иштирок этишимиз учун имконият яратиб беради”, деди Матис Пентагон матбуот анжуманида.
“Ўзингиз кўрдингиз, (иштирокчилар) Сочи анжуманида ҳеч нарсага эриша олмадилар. Натижани тасвирлаш учун бу энг муносиб усул деб ҳисоблайман. Энди улар ва БМТнинг Сурия масаласи бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура ҳам Женевага қайтиб келишади”, дея қўшимча қилди Маттис.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса Сочи конференциясининг муваффақиятсиз якунланишига Туркияга қарашли мухолифат вакилларини айблади. Унинг таъкидлашича, мухолифат вакиллари ўринсиз сабабларни рўкач қилиб конференцияга иштирок этишдан бош тортган. Лавровнинг сўзлари “Сочи конференциясининг муваффақиятсизлигига Туркия ва унинг тарбияси остидаги муфолифатни айблаш” сифатида баҳоланмоқда.