Хитойда 100 мингдан кўпроқ мусулмонлар сиёсий лагерларга жўнатилди
“Kun.uz”нинг хабар қилишича, Хитойда 120 мингга яқин мусулмон уйғурлар Синьцзян-Уйғур мухтор вилоятидаги Қашғар шаҳрида жойлашган сиёсий таълим лагерларига жўнатилдилар. Бу ҳақда Radio Free Asia’га иқтибос келтирган ҳолда CNN хабар берган.
Хитой ҳукумати мамлакатнинг энг катта вилоятларидан бири бўлган ҳамда асосий дин Ислом ҳисобланган Синьцзян-Уйғур мухтор вилоятида ўн минглаб уйғурлар қайта тарбияланаётган сиёсий лагерлар яратди. У ерда уйғурлар инқилобий қўшиқлар куйлашади, Хитой раиси Си Цзиньпин ишларини ўрганишади, хитой тилида сўзлашишга мажбур қилинишади.
Марказий ҳукуматнинг бундай хатти-ҳаракатлари инсон ҳуқуқлари учун курашувчилар ва маҳаллий аҳоли томондан кескин танқидга учрамоқда. “Ҳар бир ҳовлидан, ҳар бир оиладан 3-4 кишидан олиб кетилмоқда. Баъзи қишлоқларда умуман эркаклар қолмади, фақатгина аёллар ва болалар қолди, барча эркаклар лагерларга олиб кетилдилар”, деб айтди Бутунжаҳон уйғур конгресси раиси Умар Қанот.
Фаолларнинг таъкидлашича, Си Цзиньпинни қўлаб-қувватловчи маҳаллий ҳокимиятнинг бу иши қонунга зид келади. Ҳукумат потенциал хавфли уйғурларни нафақат ҳибсга олиб, қамоқларга жўнатмоқда, балки барча ерда кузатув камералари ўрнатиб, транспорт воситаларига мажбурий равишда GPS-датчиклар ўрнатмоқда, 16 ёшдан 65 ёшгача бўлган аҳолидан ДНК-намуналари йиғмоқда.
Расмий ҳукуматнинг иддао қилишича, Хитойга Синьцзян-Уйғур мухтор вилояти орқали Афғонистон ва Покистондан радикал кайфиятдаги унсурлар киради. Таъкидланишича, Хитой ҳукуматининг ушбу чоралари террорчиликка қарши кураш ва вилоятнинг мусулмон аҳолисини назорат қилишга қаратилган.
Туркистон:
Куфр билан ҳамкорлик қилишга чақираётган исломий “мўътадил” жамоа ва шахслар қани?! Нега улар куфр бошқарув системалари билан ҳамкорлик қилишга чақириш билан уларга очиқ ёрдам бериб, мусулмонларни қўл оёқларини боғлаб куфрга топшириб қўйишмоқда?! Нега улар, мусулмонларни куфр режасига кўндириб, “террорист, экстремист” каби бир неча тоифаларга бўлиб, бирини иккинчисига қарши ҳаракатлантириб, заифлаштириб берганлари учун уммат олдида жавоб беришмайди?! Нега биз юқоридаги Уйғур биродарларимиз аҳволини кўриб туриб ҳам, яна ўша “мўътадил Ислом”чилар тоифасига эргашиб бораверамиз?! Шунчаки намоз ўқигани ёки рўза тутгани учун ҳеч қандай терговсиз қамоқ лагерларида ўтирган 120 минг Уйғур мусулмонлари ҳақида “мўътадил”чилардан сўранг, улар “экстремистлар” эди, деб жавоб қилишади! Негаки “экстремизм ва терроризм” терминлари, атайин “мўътадил ислом”чилар учун, Хитой сингари бутун куфр оламий сиёсатини оқлаш мақсадида ўйлаб топиб берилган куфр атамасидир!
Хтойда куфр манфаати учун натижа берган услуб пойдевори шу кунларда Қирғизистонда ҳам қурилиб боряпти. Орган ходимлари телефонларни ҳеч қандай махсус рухсатномаларсиз текшириб, унинг ичидан бирор исломий мавзулар топиб олишгач, мусулмонларни ҳатто суд қилиб қамаб юборишяпти! Ҳукумат бошчилигида орган ходимлари, хавфсизлик хизмати ходимлари, муфтиёт ва бир қатор имом ва диний уламолар ҳайъати биргаликда “мўътадил ислом” лоиҳасини илгари суриб боришяпти. Бу ишлар худди Хитойда бир неча ўн йил аввал бошланганидек, куфр зулумлари учун зимдан шароит яратиб бериш мақсадида олиб бориляпти. Уларнинг жуда кўпчилиги ҳозир ўзлари иштирок этаётган ҳаракатларни англаб етмаяпти. Лекин улар “динни ҳаётдан ажратиш” ақидаси асосида иш олиб бораётган йўналишдан хабардордир. Бу эса куфр ақидасини қабул қилиш бўлиб, диннинг ҳаётимизни бошқариш учун келган низом эканлигини инкор қилишни англатади. Оллоҳ сақласин биродарлар, ўз оёғимизга ўзимиз болта урмайлик! Охир оқибатда ўша Уйғур “мўътадил”ликни кўтариб, куфрга итдек хизмат қилган имомлар сингари, ўзимиз ҳам намоз ўқишдан қўрқиб қоладиган ва куфр келтириш билангина жон сақлаш мумкин бўлган бузуқ муҳитни жамиятимизга олиб келишда куфрга ҳамкор бўлиб қолмайлик!