Эй фақат норозилик билдириб, қоралаб қўювчи ҳукмдорлар!
Қуддусни иккига бўлиш ечимини топдингизми?!
Американинг такаббур, кофир президенти Трамп ўзининг матбуот баёноти орқали Қуддусни яҳудийлар давлати пойтахти, дея эълон қилгандан сўнг, президент Эрдоган айни воқеалар ривожини муҳокама қилиш учун Истанбулда Исломий Ҳамкорлик Ташкилотининг фавқулодда йиғинини чақирди. Йиғиннинг якуний баёнотида бундай сўзлар келган: «Қуддусни босқинчи «Исроил»нинг (улар даъво қилаётган) пойтахти, дея тан олиш билан боғлиқ АҚШ президентининг ноқонуний ва масъулиятсизлик билан берган бир тарафлама қарорини кескин қоралаймиз ва буни рад этамиз. Биз – бу қарорни Фаластин халқининг миллий, табиий, қонуний ва тарихий ҳуқуқларини бузувчи ҳамда бекорчи ва бемаъни қарор деб ҳисоблаймиз. Шунингдек, бу қарорни тинчликка эришишга доир барча саъй-ҳаракатларни қасддан бекорга чиқарувчи, экстремизм ва терроризм фойдасига хизмат қиладиган ҳамда икки давлатнинг тинчлик ва хавфсизлигига раҳна соладиган қарор, деб биламиз».
Ҳар доимгидек, қоралаб қўйишдан бошқа нарсага ярамайдиган ҳукмдорлар тўдасининг бу сафарги йиғилиши ҳам ёмғирсиз чақмоқ бўлди… Улар қоралаш ва норозилик билдиришдан бошқа ҳеч нарса қилиша олмади. Бироқ, биз мусулмонлар, бутун исломий юртларда, хусусан, Туркия шаҳарларида бир ҳафталик муддат давомида майдонга тушганмиз, шу майдонлардан туриб, қўмондон ва ҳукмдорларни босқинчи яҳудийлар давлатига барҳам бериш ва уларни муборак заминдан қувиб чиқиш учун армияларни ҳаракатга келтиришга даъват қилмоқдамиз.
Бироқ улар исломий халқлар овозига қулоқ солишмади, балки, одатдагидек, ўз хўжайинларига қулоқ солишди. Улар ҳатто ҳаё ҳам қилиб ўтирмай, Трампнинг бу қарори Америка манфаатларига зиён келтираётган «экстремизм» ва «терроризм»ни янада кучайтириб юборишидан огоҳлантиришди… Кейин улар фойдали эканини ўз ҳаётий тажрибаларида синаб кўрган, тинчлик ва халқаро қонун иборасини тинмай жаврашди. Табиийки, бу Америка раҳбари Трампга мойдек ёқади. Чунки Америка айни муғамбирлик ўйинини қайта бошлаб, яна Фаластин масаласини кун тартибига қўйишни ҳамда икки давлат ечими учун халқаро асос яратишни истамоқда.
Якуний баёнотда яна бундай сўзлар келган: «Биз икки давлат ечими асосига қурилган одил ва кенгқамровли тинчликка амал қилишимизни ҳамда асосий халқаро манбаларга, 2002 йилги Араб давлатларининг асосий тинчлик ташаббусига, Маккаи Мукаррамада 2005 йили стратегик танлов сифатида ўтказилган фавқулодда исломий саммитга мувофиқ, Шарқий Қуддусни Фаластиннинг пойтахти эканини таъкидлаймиз».
Эй раҳбарлар!
Сизларга шу саволни бермоқчимиз: Мутакаббир Трамп қароридан сўнг сиз Қуддусни икки қисмга бўлиш ечимини топдингизми? Ечимни 1967 йилдаги ҳудудда яҳудийлар давлатини тан олишда, деб биляпсизми? Наҳотки, миллионлаган армияси бор бўлган 57та давлатга эга бўла туриб яҳудийлар давлатига барҳам бериш ва уларни Фаластиндан қувиб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилолмадингиз?! Наҳотки, тантанали парадлар учун тузганингиз шунча исломий армия ушбу қизил чизиғингизни мудофаа қилолмаса?! Ҳеч шубҳа йўқки, Исломий Ҳамкорлик ташкилоти қабул қилган бу қарорлардан, унинг Фаластинни иккига бўлишдек америкача ечимга алоқадор ташкилот экани яққол кўриниб турибди. Шунинг учун сизлар ҳаргиз Ақсо ҳимоячилар бўлолмайсиз, ҳаргиз бу шаклда Қуддусни яҳудийлар давлати ҳукмронлигидан озод этишга қодир бўлолмайсиз. Чунки сиз атиги АҚШ ва яҳудийлар давлати билан муносабатингизни узишга ҳам ярамайсиз.
Эй мусулмонлар!
Бундай норозилик билдириб, қоралаб қўядиган ҳукмдорлар тўдасидан мутлақо фойда йўқ. Чунки улар хўжайинлари манфаатини ҳимоя қилишдан бошқа нарсага ярамайдилар… улар Фаластинни босқинчилар қўлидан озод этишлари у ёқда турсин, ҳатто Қуддусни топшириб юборишдан ҳам уялишмади. Бу ҳукмдорларнинг ҳаммасини йиғсангиз ҳам, битта халифа Абдулҳамидга баробар бўлолмайди.
Бугун шу нарса яна бир бор ўз исботини топдики, Қуддус ва Фаластинни фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясидагина озод этиш мумкин. Бас, шундай бўлгач, эй мусулмонлар, келинг ушбу масалани биргаликда ҳал қилайлик!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Туркиядаги матбуот бўлими
Web: www.hizb-turkiye.org
E-Mail: bilgi@hizb-turkiye.org