Генерал Макмастер: Мўътадиллик масаласида АҚШ Туркияга муҳтож
Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси генерал Герберт Реймонд Макмастер Америка мўътадиллик (динни давлатдан узоқ тутиш) масаласида Туркияни доим қўллаб-қувватлаб келаётганлигини ва буни тўхтатиш нияти йўқлигини билдирди. Макмастерга кўра, Ислом дунёсига замонавийлик, мўътадиллик ва ривожланиш қандай бўлишини намойиш қилишда Туркиянинг роли катта. Бу масалада АҚШнинг Туркияга эҳтиёжи бор.
“АҚШ узоқ вақтдан буён Туркияни қўллаб-қувватлаб келмоқда ва буни яна давом эттиради. Туркия узоқ замонлардан буён ислоҳотлар ўтказиш, замонавийлашиш, мўътадиллик ва ривожланишнинг гўзал намуналарини Ислом дунёсига намойиш қилиб келаётган давлатдир. АҚШ, Европа ва Яқин Шарқ Туркиянинг бу йўлда намуна бўлишига муҳтождир”, деди Макмастер.
Шунингдек Оқ уй маслаҳатчиси АҚШ ва Туркия экстремистик таҳдидларга қарши биргаликда қарши кураш олиб бориши лозимлигини ҳам қўшимча қилди. Макмастернинг таъкидлашича, Сурия террорчи гуруҳларнинг хафвсиз марказига айланиб қолишини олдини олиш учун АҚШ маъмурияти Туркия билан бирга ҳаракат қилиши керак.
“АҚШ ва Туркия бошқа иттифоқчилари билан ҳамкорликда бу таҳдидларга (Радикал мафкураларга) қарши биргаликда ҳаракат қилиши керак. Мен ҳам Президент Доналд Трамп каби Туркия ва АҚШ ўртасидаги мустаҳкам иттифоққа ишонадиган кишилардан бириман”, деди маслаҳатчи.
Макмастер бу билан аввалроқ Туркия ҳақидаги берган баёнотига тузатиш киритган бўлди. У ўтган сешанба куни оммавий ахборот воситаларига берган баёнотида Туркия радикал исломий мафкура тарғиботчиларини қўллаб-қувватловчи мамлакатлардан бири эканлигини олға сурган эди. Бунга қарши Туркия ташқи ишлар вазирлиги “Мамлакатимиз терроризм ва радикализмнинг ҳар қандай тури билан қандай карши курашаётганлигини энг яхши билиши керак бўлган мансабни эгаллаб турган миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи Макмастернинг ҳақиқатдан узоқ даъволари, қабул қилиб бўлмайдиган ҳайратланарли ва асоссиздир”, дея баёнот берган эди.
Туркистон:
“Мўътадиллик” диний ниқоби остидаги куфр йўналишининг асосчилари ўзларини намоён қила бошлашди! (Сен менга дўстингни айт, мен сенга кимлигингни айтиб бераман).
Қирғизистон ичида “мўътадиллик”ка асосланган диний уламолар ҳам буни кўриб, ўзларининг диний раҳнамолари ким эканини билиб олишса яхши бўлар эди. Негаки “мўътадиллак” термини билан кириб келаётган оқим, куфрга итоат қилиб ва бўйин эгиб яшашни ўргатадиган робитадир. Ҳатто уни ғойриисломий (куфр) йўналиши деб аташ тўғрироқ бўлади!