Москва Джон Керри билан сўзлашувлар оҳангидан қониқди, – С. Лавров.

656
0

345_x_large_origin_copyright (1)

АҚШ давлат котиби Джон Керри Москвада президент Владимир Путин ҳамда ташқи ишлар министри Сергей Лавров билан учрашувлар ўтказди.

Сергей Лавров Джон Керри билан сўзлашувлар оҳангидан Москва қониққанлигини баён қилди. Ўз навбатида Керри Россия билан АҚШ ўртасида келишмовчиликлар мавжудлиги, бироқ, стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш ҳақидаги Шартнома (СНВ-2), бутун дунё савдо ташкилоти (ВТО), Эрон, Шимолий Корея, Афғонистон каби ҳақиқатдан ҳам муҳим масалаларда ўзаро ҳамкорлик юқори даражада бўлганлиги ҳақида қайд қилди. Унинг сўзларига кўра, Россия ва АҚШ минтақавий хавсизликни таъминлашда ҳамда экстремизм ва терроризмга қарши курашда манфаатдордирлар. Давлат котиби “Барак Обама Россия президенти Владимир Путин билан бўладиган учрашувни сабрсизлик билан кутмоқда”лигини айтди.

Сўзлашувларда Сурия инқирозига катта эътибор қаратилди. Россия ва АҚШ май ойининг охирларида Сурия бўйича халқаро конференция ўтказишликни режалаштирмоқда. Ундан ташқари, икки мамлакат махсус хизматлари, Сурияда кимёвий қурол қўлланишлиги эҳтимоли масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қиладилар. Джон Керри, Сурия мухолифатига қурол етказиб бериш масаласи, Сурия Араб Республикаси кимёвий қурол ишлатишлиги мумкинлиги ҳақидаги маълумот диққат билан текширилиб чиққандан кейин қаралади, деб қўшиб қўйди. Россия ва АҚШ Суриядаги томонлар сўзлашувларга ўтиришлари учун барча имкониятлардан фойдаланишликларини келишиб олдилар. Москва ва Вашингтоннинг ўзаро муносабатлари охирги икки йил ичида Сурия инқирози масаласида тушунмовчиликлар туфайли жиддий ҳолда мураккаблашиб қолган.

Туркистон: 

Россия АҚШ томонидан унга кўрсатилаётган хар қанақанги эътибордан мамнун бўладиган даражага тушиб қолган.

Лекин юқоридаги вазият, яъни АҚШнинг Россия билан Сурия масаласида ҳамкорлик қилишга қарор қилиши, ҳар галгидек вазият тақазосидан келиб чиққан. Вазият эса, куфр билан Исломни икки фронтга бўлиб юбориш эҳтимоли борлигига далолат қилиб келаяпти.

Акс холда АҚШ Суриядаги ҳарбий базаларни исроил қўли билан портлатмаган бўлар эди. Бу яхудийларнинг ҳужуми, АҚШга мойил хиёнатчи гуруҳларни қийин ахволга солади. Демак АҚШ хоинлар хизмати етарли эмаслигидан, мусулмонлар туйғуларини бирлашишига олиб келадиган яҳудийлар қувватидан фойдаланишга мажбур бўлган.

Илгарироқ эсласангиз ҳудди шу каби харакатлар Туркия ҳарбийларига таклиф қилинган эди, демак исломий юртлар қувватларидан фойдаланиш ўша юртлар мусулмонларининг нафратларини қўзиб юбориш эҳтимоли ўта кучлилигига далолат қилади.

АҚШнинг эндиги харакатлари, юқоридаги каби куфр оламини бирлаштириб, келаётган исломий Давлат хавфига қарши туришга харакат қилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here