Жээнбеков Ўзбекистонда кимлар билан учрашиши маълум қилинди

0
573

Жээнбеков Ўзбекистонда кимлар билан учрашиши маълум қилинди

 Қирғизистон президенти девонининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Ойзода Субакожоева маълум қилишича, Сооронбай Жээнбеков 13-14 декабр кунлари Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлади. Унинг сўзларига кўра, ушбу ташриф – қўшни давлат билан фаол сиёсий мулоқотни давом эттиришдир.

 Ташриф давомида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан тор ва кенгайтирилган шаклда учрашув ўтказилиши кутилмоқда, шунингдек, Жээнбеков Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамда спикер билан ҳам учрашади. Ташриф якунлари бўйича қатор ҳужжатлар ҳамда келишувлар имзоланади.

 13 декабр куни эрталаб Ўзбекистон ва Қирғизистон ишбилармон доира вакиллари иштирокида бизнес-сессия ўз ишини бошлайди.

 “Чегарани делимитация қилиш бўйича ҳужжат ҳозирча йўқ. Икки давлатнинг ишчи гуруҳлари ишламоқда, уч ойда 40 километрдан ортиқ ҳудуд ҳужжатларга туширилди”, – дея айтиб ўтди Субакожоева.

NO COMMENTS