Ҳалей: Агар уруш чиқса, Шимолий Корея бутунлай йўқ қилинади

0
701

Ҳалей: Агар уруш чиқса, Шимолий Корея бутунлай йўқ қилинади

Шимолий Корея баллистик ракета синовини ўтказиши ортидан БМТ Хавфсизлик кенгаши  шошилинч йиғилиш утказди. БМТ бош котиби Антонио Гутеррес Пхеняннинг ракета синовига “БМТ эмбарголарини бузиш ва халқаро ҳамжамият қарашларини эътиборга олмаслик” дея баҳо берди.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишида Шимолий Кореянинг ҳаракатларига эътибор қаратган АҚШнинг БМТдаги элчиси Никки Ҳалей Шимолий Корея амалга оширган сўнги баллистик ракета синовлари Пхенян ва Вашингтон ҳукуматларини бироз урушга яқинлаштирганлигини даъво қилди.

“Агар ўртада уруш содир бўлса, бу биз гувоҳ бўлиб турган ҳар доимги тажовузкор ҳаракатлар сабабли бўлади. Агар уруш чиқса, шубҳасиз Шимолий Корея бутунлай йўқ қилинади”, деди Никки Ҳалей.

Шунингдек Ҳалейнинг маълум қилишича, АҚШ президенти Доналд Трамп Хитой президенти Си Цзиньпинга қўнғироқ қилиб, Хитойнинг Шимолий Кореяга нефтни сотишни тўхтатиш вақти келганини айтган.

АҚШ президенти Трамп Хитой президенти Си Цзиньпин билан телефон суҳбатидан сўнг, Твиттердаги саҳифаси орқали, Шимолий Кореяга янги санкциялар киритилишини эълон қилди.

“Шимолий Кореянинг провокацион ҳаракатлари ҳақида Хитой президенти Си Цзиньпин билан гаплашдим. Шимолий Кореяга қўшимча санкциялар киритамиз. Бу вазиятни кўриб чиқамиз”, дея Пхеняннинг қитъалараро баллистик ракета синовидан сўнг иккинчи марта янги санкциялар киритишга урғу берди.

Ҳизб ут-Таҳрир шу йилнинг 23 апрел куни қуйидаги http://uz.turkiston.biz/2017/05/15/amerika-va-shimolij-koreya-urtasida-asta-sekin-kuchajib-borayotgan-taranglik/ линк орқали нашр қилган “Америка ва Шимолий Корея ўртасида аста секин кучайиб бораётган таранглик” номли савол-жавобда АҚШ билан Шимолий Корея ўртасидаги вазиятни аниқ-тиниқ қилиб ёритиб берган эди.

NO COMMENTS