Жээнбеков Қирғизистоннинг асосий иттифоқчиси қайси давлатлигини маълум қилди
Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Сооронбай Жээнбеков ТАСС агентлигига берган интервьюсида мамлакатнинг асосий иттифоқчилари ҳақида гапирди.
У дунёда йилдан йилга вазият оғирлашиб бораётганини қайд этган. У буни иқтисодиётдаги турғунлик, халқаро терроризм ва диний экстремизмнинг фаоллашуви билан изоҳлаган. Унинг сўзларига кўра, глобаллашувнинг кучайиши ва интеграция жараёнлари тезлашуви давлатлараро муносабатларда ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
“Бу борада Қирғизистон кўп томонлама ҳамкорлик юритиш тарафдори. Биз МДҲ, ШҲТ, КХҲТ, ЕОИИ каби ташкилотлар доирасида ҳамда икки томонлама муносабатларда ҳамкорликни кенгайтириб борамиз”,- деган Сооронбай Жээнбеков.
“Агар аниқ айтадиган бўлсам, биз Қирғизистоннинг асосий стратегик иттифоқчиси Россия билан алоқаларни чуқурлаштирмоқчимиз. Шунингдек, Хитой ҳам муҳим стратегик ва савдо-иқтисодий ҳамкор бўлиб қолади”- дея қўшимча қилган.
“Бундан ташқари, Марказий Осиё мамлакатлари билан яқин қўшничилик ва ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлашимиз керак. Албатта, биз европалик ҳамкорларимиз билан ҳам алоқаларни ривожлантиришни давом эттирамиз”, – деган у.
Туркистон:
Қирғизистоннинг янги президенти Сооронбай Жиянбеков бир қанча кучлар ўртасида, ўта қийин ҳолатда турибди. Роза Отунбаева “Азаттык”радиоси мухбири билан олиб борган суҳбатида, “мен унинг ўрнида бўлишни хоҳламайман” деди. Дарҳақиқатда вазият ўта кескин. Жиянбеков бир қанча тарафлар, яъни Атамбаев, ҳокимиятни эгаллаб турган етакчи гуруҳ, ўзининг қариндош уруғлари ва Қирғизистонда ҳали ҳам кучли қувватга эга бўлиб турган сиёсий элита вакиллари ўртасида ҳамда унга таъсир ўтказиш мақсадида олиб борилаётган кучли ҳаракат ва рақобатлар ўртасида қолди. Жиянбеков шу кучларнинг бирини танлаши керак. Унинг бу танлови, қолган қувватлар билан унинг алоқасига путур етказишини англатади. Ташқи сиёсатда эса мамлакатнинг ҳам, Жиянбековнинг ҳам аҳволи яхши эмас.
Отунбаева “Жиянбеков сиёсий популист эмас” деди. Жиянбековнинг юқоридаги гаплари айнан сиёсий популистик баёнот бўлиб, қалбаки ва ёлғон ахборот тарқата бошлаган дебютлик чиқишларининг бири бўлди. Аввалги президентлар сингари у ҳам, ҳокимият бошқарувни эплай олмаётганидан келиб чиқадиган муаммоларини Ислом ва мусулмонларга тўнкай бошлади.