Нетаняҳу: Араб давлатлари билан махфий алоқаларимиз мавжуд
(Исроил) бош вазири Бинямин Нетаняҳу (Исроил)нинг араб давлатлари билан парда ортида юритилаётган ҳамкорликлари яхши самара бераётганини билдирди. Нетаняҳу бу ҳақида (Исроил) асосчиси Давид Бен-Гурион вафотининг 44 йиллиги муносабати билан Ғарбий Қуддусда ташкил қилинган маросимда маълум қилди.
“Араб давлатлари билан самарали ҳамкорлигимиз кўпинча яширин тарзда олиб борилмоқда. Мен бу муносабатларнинг янада ривожланишига ва тинчлик доираларини кенгайтирадиган меваларини беришига ишонаман. Ва бора-бора шундай бўлади ҳам, чунки парда ортида давом этаётган ҳамкорлигимиз шундан дарак бермоқда”, “Ким бизни нишонга олса, биз уни отиб ташлаймиз. Кимки бизни янгидан қатлиом қилишга ҳаракат қилса, ўз ҳаётини хавф остига қўйган бўлади”, деди (Исроил) бош вазири.
Шунингдек, (Исроил) энергетика вазири Юваль Штайниц ҳам Саудия Арабистони билан (Исроил) ўртасида яширинча алоқа борлигини билдирди. Штайницга кўра, икки давлат ўртасидаги алоқанинг махфийлиги араб ҳукуматларининг талабидир.
“Бизнинг бир неча мусулмон ва араб давлатлари билан яширин алоқаларимиз мавжуд. Бу алоқаларнинг махфий тутилиши бизнинг талабимиз эмас, балки орамиздаги алоқаларни сир сақлаш уларнинг истагидир. Биз учун муаммо йўқ, лекин биз қарши тарафнинг хоҳишини ҳурмат қиламиз. Шунинг учун биз уни сир сақлаймиз”, деди Штайниц.
Ўтган ҳафта, (Исроил) бош штаб бошлиғи Гади Айзенкот Саудия Арабистонининг “Илафа” газетасига берган интервюсида, (Исроил) ҳукумати Саудия Арабистони ва бошқа мўътадил араб давлатлари билан тажриба ва разведка маълумотарини алмашишга тайёрлигини билдирган эди.