“Хавфсиз минтақа”да сўнгги бир ҳафтада 82 нафар тинч аҳоли вакили ўлдирилди

539
0

“Хавфсиз минтақа”да сўнгги бир ҳафтада 82 нафар тинч аҳоли вакили ўлдирилди

Сурияда “Хавфсиз минтақа” дея белгиланган ва унинг хавфсизлигини Россия, Туркия ва Эрон давлатлари зиммасига олган Шарқий Ғутада ўтган ҳафтанинг ўзида ўлдирилган тинч аҳолининг сони 82 нафарга етган. Сурияда фуқаролик мудофааси манбаларидан олинган маълумотга кўра, мазкур инсонлар Асад режими тарафидан ракета ва мискет бомбалари орқали уюштирилган ҳужумларда ўлдирилган. Ҳатто Асад ҳужумларида манбанинг 4 нафар ходими ҳам ҳалок бўлган.

Бироқ Россия, Туркия ва Эрон давлатлари Сурия масаласида кафил давлатлар сифатида иштирок этган Сочи саммитида Сурияда ташкил қилинган “Хавфсиз минтақа” анча самарали бўлганлиги таъкидлашди. Бу ҳақида Россия Президенти Владимир Путин, Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдоған ва Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Сочи музокаралари якунида қўшма баёнот берди.

Баёнотда Остона учрашуви сабабли Суриядаги кескинлик даражаси сезиларли даражада камайганлиги, инсонлар чекаётган азоб-уқубатлар енгиллаганлиги, қочоқлар оқими тўхтаганлиги ва қочоқлар хавфсиз ҳолда уйларига қайтишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилганлигига урғу берилди.

Хусусан баёнотда Суриядаги террорчи (Шариатдан бошқасига рози бўлмайдиган) гуруҳлар вужудини тугатишга яқинлашиш имкониятига эга бўлинганлиги ва бу доирада Россия, Туркия ва Эроннинг “террорчи” гуруҳларни охиригача йўқ қилиниши учун ҳамкорлик қилиш борасида келишиб олганлиги маълум қилинди.

Раҳбарлар йиғилишдан кейин берган қўшма баёнотда, Россия, Туркия ва Эрон давлатлари Сурияда “Хавфсиз минтақа яратиш” бўйича келишилган саъй-ҳаракатларини давом эттиришларини билдирдилар. Шунингдек, Остона учрашуви ва унда эришилган “ютуқлар” Сурияда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун самарали восита бўлганлигини таъкидладилар. Аммо у ерда Асад уюштираётган қирғинлар ҳақида оғиз очмадилар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here