Афғонистон Россия ва Марказий Осиё давлатларининг махсус хизматлари йиғилиш ўтказмоқчи

740
0
Kabul (Jan. 25, 2009) The Honorable Minister of Interior Mohammad Hanif Atmar addressing attendees at a ceremony held for the family members of two fallen sergeants in MondayÕs fighting between insurgents and ANP in Kabul. During the ceremony families of the fallen sergeants received cash rewards of 100,000 Afghanis for the sergeantÕs actions while sacrificing their lives to save the lives of many more Afghans. The ceremony also saw 76 police officers and sergeants recommended for rank promotion and 351 recommended for monetary bonuses. (Photo by Mass Communications Specialist 1st Class Christopher Mobley/Released)

Афғонистон Россия ва Марказий Осиё давлатларининг махсус хизматлари йиғилиш ўтказмоқчи

 Расмий Қобул террорчиликка қарши кураш бўйича Россия Федерацияси ва Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари йиғилишини ўтказишни таклиф қилди, деди журналистларга Афғонистон президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Атмар. Бу ҳақида “Sputnik” сайти хабар қилмоқда.

 “Терроризм ва гиёҳванд моддаларга қарши кураш разведка хизматлари ўртасидаги ҳамкорликсиз ўтиши мумкин эмас. Биз иккиёқлама ва кўптомонлама ҳамкорлик таклифини киритдик”,- деди Атмар Россия, Афғонистон ва Марказий Осиё давлатлари хавфсизлик кенгашлари котиблари ўртасида бир кун олдин ўтказилган учрашув якуни ҳақида гапирар экан.

Унинг сўзларига кўра, Қобул шунингдек, Афғонистонда ёки Марказий Осиё давлатларининг бирида разведка хизмати раҳбарлари конференциясини ўтказиш таклифи билан чиққан. Конференциядан мақсад бу хизматлар қай тариқа ҳамкорлик қилишлари масаласини муҳокама қилишдан иборат, деди Атмар.

 “Жаноб Патрушев ва бошқа иштирокчилар бу таклифни қўллаб-қувватладилар. Мен таклифни ёзма тарзда тақдим этаман, улар деталларини муҳокама қилишлари мумкин бўлиши учун, шунга келишиб олдик. Ҳозирча бу иш бошланғич поғонада турибди. Лекин Афғонистон бундай ҳамкорликка тайёр”,- деб таъкидлади у.

 “Биз Марказий Осиё ва Россиядаги ҳамкорларимизга террорчилар фаолияти: улар аъзоликка қандай қабул қилишлари ва террорчилик актларини қай тарзда амалга оширишлари ҳақида фавқулодда муҳим маълумотни тақдим этдик”,- деб таъкилади дипломат.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here