АҚШ ва Қатар Терроризмга (Исломга) қарши кураш масаласида келишиб олди

586
0

АҚШ ва Қатар Терроризмга (Исломга) қарши кураш масаласида келишиб олди

Америка Қўшма Штатлари ва Қатар терроризмга (Исломга) қарши курашда ҳамкорликни кучайтиришга қарор қилдилар. Бу қарор АҚШ молия вазири Стивен Мнучиннинг Қатар пойтахти Доха шаҳрига уюштирган расмий сафаридан кейин қўшма баёнот орқали эълон қилинди. Маркази Қатарда жойлашган “Ал Жазира” телекомпаниясининг изоҳлашича, мазкур қарор Форс кўрфази минтақасидаги сиёсий танглик минтақавий барқарорликка таҳдид солганидан сўнг қабул қилинган.

Стивен Мнучиннинг расмий ташрифидан мақсади “терроризмни молиялаштирилишига йўл қўймаслик” эканлиги айтилмоқда. Қатар Амири Шайх Тамим Бин Ҳаммад ал-Сани ва Қатарнинг олий даражадаги расмийлари билан учрашган АҚШ Молия вазири Стивен Мнучин икки давлат “терроризм”ни молиялаштиришга қарши ҳаракатларини бирлаштиришга бор кучини сарфлашини билдирди.

Стивен Мнучин хусусан, АҚШ ва Қатарни хавотирга солган минтақаларда терроризмга (Исломга) қарши курашда биргаликда ҳаракат қилишларини таъкидлаб ўтди.

Вазир Стивен Мнучин бир ҳафталик кўрфаз ўлкалари сафари чоғида Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари ва шу жумладан Қатарни ҳам зиёрат қилди.

Саудия Арабистони, Баҳрайн, Бирлашган Араб Амирликлари ва Миср ўтган июн ойида Қатар билан дипломатик алоқаларини узганлигини эълон қилган эди. Ўшанда Кўрфаз давлатлари Қатарни терроризмни молиялашда айблаб, Доҳа маъмуриятига қарши қуруқлик, денгиз ва ҳаво эмбаргосини жорий қилишга қарор қилишган эди.

Туркистон: 

Халқаро сиёсат ўзининг умумий стротегиясига ўзгаришлар киритяпти. Яъни Исломий ўлкалардаги мусулмонлардан иборат етакчи гуруҳ вакиллардан Исломий ўлкалардаги бошқарув системаси куфрга асосланганини ошкор қилишларини талаб қила бошлади. Илгари халқаро сиёсат исломий юрт етакчиликларига исломий тус бериш билан, уларга қарши чиқаётган мусулмонларни Исломга қарши чиқаётгандек кўрсатишга интилишар эди. Ҳукуматлар томонидан олиб борилаётган ҳар бир муаммонинг ечимига, таъвил қилиб бўлса ҳам шаръий тус беришга ҳаракат қилишарди. Энди Ислом юртларидаги барча етакчиларни, куфрга асосланган бошқарув системаларини ошкора қилишга ва куфр олами билан очиқ ҳамкорлик қилишга мажбурлай бошлади. Демак куфр ўзининг мафкураси билан тўла мағлуб бўлди! У энди куфрга асосланган, бироқ Исломий тус берилган “мўътадиллик” номи билан кофирлар томонидан илгари сурилаётган робита билан Ислом ва мусулмонларга қарши курашмоқчи бўляпти! Тўғрироғи биз мусулмонларни иккига бўлиб, ўзимизнинг воситамизда Ислом мафкурасига қарши курашмоқчи бўяпти!

Биродарлар, куфрнинг найрангларидан огоҳ бўлайлик! Уни қўлида қўғирчоқ бўлиб, бир биримизга қарши куфрнинг манфаати учун курашиб, охиратимизни куйдириб юборишдан эҳтиёт бўлайлик! “мўътадил ислом” худди “террорист, экстремист…” сингари куфр атамаларининг биридир. У мафкура ва атамаларнинг Исломга ҳеч қандай алоқаси йўқ! Исломий мафкура  ягона “Ла илаҳа иллоллоҳ” Ақидаси асосига қурилган. У ҳеч қачон куфр билан бирлашиб, ҳатто муртад бўлган мусулмонларга қарши ҳам курашган эмас!   

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here