بِاِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَانِ الرَّحِيمِ
ИМТИҲОН НИМАДА БЎЛАДИ
Бу дунё имтиҳон дунёси эканини мўминлар яхши биладилар. Аллоҳ Таоло айтади:
الم(1)أَحَسِبَ النَّاسُ أَنْ يُتْرَكُوا أَنْ يَقُولُوا آمَنَّا وَهُمْ لَا يُفْتَنُونَ(2) وَلَقَدْ فَتَنَّا الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ فَلَيَعْلَمَنَّ اللَّهُ الَّذِينَ صَدَقُوا وَلَيَعْلَمَنَّ الْكَاذِبِينَ
“Алиф, Лом, Мим. Одамлар: «Иймон келтирдик», дейишлари билангина, имтиҳон қилинмаган ҳолларида, қўйиб қўйилишларини ўйладиларми?! Ҳолбуки Биз улардан аввалги (иймон келтирган барча) кишиларни имтиҳон қилган эдик-ку!! Бас (шу имтиҳон воситасида) албатта Аллоҳ («Иймон келтирдик» деб) рост сўзлаган кишиларни ҳам, ёлғончи кимсаларни ҳам аниқ билур”. [29:1-3]
Мен аниқламоқчи бўлган нарса; Аллоҳ Таоло бизни нима билан имтиҳон қилади? Бу савол олим-устозлар, даъватчи-тақводорлар учундир. Яъни биз қачон имтиҳонни муваффақиятли тамомлаймиз?
Намоз биланми, яъни намозини қолдирмай ўқиб юрган мўмин имтиҳондан ўтган бўладими? Муаззинлар имтиҳонни аъло даражада адо қилишдиларми? Ёки имтиҳон Рўза, закот, ҳалол-ҳаромда бўладими?
Ёки имтиҳон сатри авратда, жилбобда бўладими, яъни аёллар авратларини беркитишлари, маҳрамлари аёлларига шу ишда ёрдамчи бўлишлари билан имтиҳон ниҳоясига етадими? Эрон каби жамиятда жилбобни қонуний шарт қилган мамлакатларда имтиҳон тугадими?
Ёки имтиҳон бир бирига ака-ука, бир жону-бир тан бўлган Умматни парчалаб, мустамлака пайдо қилган сунъий чегараларни, миллатчилик ва ватандошлик нараларини бекор қилиб, Уммат вужудини бирлаштириш ва битта жасад каби аслий аҳволига келтириш билан имтиҳон тамомига етадими? Яъни биз қачон синовдан қониқарли ўтган бўламиз?
Ёки Исломни тўла тадбиқ қилинганда имтиҳон ниҳоясига етадими, яъни Росулуллоҳ(с.а.в) саҳобаи киромлар(р.а.) билан Мадинаи Мунавварада шариатни тўла тадбиқ қилишни бошлагандан кейин имтиҳон тугаганмиди? Биз ҳам шариатни тўла тадбиқ қилишни бошласак имтиҳон ниҳоясига етадими? Чунки мен ҳаммани бу дунёдан зафар билан чиқишини хоҳлайман. Менимча, бу мавзуъни жавоби ҳар бир мўмин учун жуда аҳамиятли;
Имтиҳон нимада бўлади? Ҳар бир ишимиз қўтарган даъвомизга ярашами?
Имтиҳон қачондан бошланади ва қачон тугайди? Сизнинг ҳар бир амалингиз, гап-сўзларингиз ё сизнинг фойдангизга ёки сизнинг зиёнингизга бўлаётганини қанчалар хис қилмоқдасиз?
Имтиҳонда нималарга аҳамият бериш билан зафарга эришилади?
Сиз зафар қозонишингиз учун нималарга аҳамият қаратяпсиз?
Бу мавзу янги бўлмасада ва ҳаммага қандайдир даражада маълум бўлсада, лекин амал учун муҳаддат, аниқ қилиб олиш мақсадида ўртага ташладим. Чунки кўпчилигимиз чалғиб қоляпмиз ёки ҳаётга қадам қўйишдан аввал аниқлаш керак бўлган мавзу тиниқмас.
Ғариб.