Сизларда заррача ор-номус, ҳаё қолмадими?

892
0

Сизларда заррача ор-номус, ҳаё қолмадими?

Мянма ҳукумати ва будпараст гуруҳларнинг ҳужумлари натижасида ўз ерларини тарк этиб, Бангладеш чегарасида оғир кунларни бошдан кечираётган араканлик мусулмонларга халқаро ёрдам олиб борган ташкилотнинг ходими Ислом ўлкаларининг раҳбарлари ва армиясига нидо қилиб, мусулмонлар учун қўзғалишга чақирди. У бир қанча инсоний ёрдамлар билан бориб, маҳзун инсонларнинг кўзларини қувончга тўлдираман деб ўйлаган эди. Бироқ кутилмаганда ўзининг кўзлари ёшларга тўлди. Чунки у Уммати Муҳаммад қанчалар хўрланганига ва бу хўрликлар инсоний ёрдамлар билан бартараф бўлмаслигига шахсан ўзи гувоҳ бўлган эди.

Асл келиб чиқиши Жанубий Осиёлик Англия фуқароси тасаввур қилиш қийин бўлган даражада зўравонликларга дучор бўлган араканлик мусулмон қочқинларнинг аҳволини кўрган пайтда ҳис-туйғуларини яшира олмади. Сўнг видео тасвир орқали Ислом ўлкаларининг раҳбарлари ва армияларига нидо йўллади:

“Биз бу ерга келдик. Бу ерда қанча-қанча зўрланган ёки ҳужумга учраган оила аъзолари бор. Биз бир қоп гуруч билан келиб, ҳамма нарсани тузатамиз деб ўйлаган эдик. Мен ўзимдан ор қиляпман. Биз Муҳаммад с.а.в.нинг умматимиз. Аслида биз қийинчиликларга йиғламаймиз. Мени йиғлаётган нарса шуки, биз улар учун ҳеч нарса қилолмаяпмиз. Демак, биз шу даражага тушиб қолибмиз. Биз ғуруримизни йўқотдик. Бизнинг раҳбарларимиз уялишлари керак. Улар бизнинг мана шундай хўрланишимиздан жавобгардирлар. (Эй раҳбарлар) армияларингиз нима иш қиляпти? Аскарларингиз ва танкларингиз нима ишга ярайди? Опа-сингилларингиз тажовузга учрамоқда, сизларда заррача бўлса ҳам ҳаё, ор-номус қолмадими, бизни қай аҳволларга солдингиз?”,- дея кўз ёшларини тўхтата олмади инсоний ёрдам ташкилотининг ходими.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here