Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида вазият мураккаблашди

653
0

ҚирғизистонҚозоғистон чегарасида вазият мураккаблашди

 “Sputnik” сайти хабар беришича, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара пунктларида кучайтирилган тартибда хизмат жорий этилган.

 Қирғизистон чегара хизмати маълумотларига кўра, кучайтирилган хизмат тури 10 октябр куни 18.00дан қозоғистонлик чегарачилар томонидан киритилган. Шу муносабат билан айни вақтда Қирғизистоннинг Қозоғистонга ўтиш чегара қисмида фуқаролар, юк машиналаридан иборат улкан навбат кузатилмоқда.

 Қирғизистон Чегара олди хизмати чегара назорати давомида Қирғизистон томондан ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаганини маълум қилган.

 Қирғизистон Чегара хизматига кўра, қирғиз-қозоқ чегарасидаги “Чон-Капка”, “Ак-Жол”, “Ак-Тилек” ва “Чалдовар”  пунктларида назорат кучайтирилган.

 “Азаттык” радиосининг хабар қилишича, 11-октябр куни қозоқ томони “Кордой” назорат пунктида блокпостлар ўрнатган, автомашиналарни текширишга қуролли аскарлар ҳам жалб қилинган.

 Чегарада назоратни кучайиши президент Алмазбек Атамбаевнинг президент сайловлари муносабати билан Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевни кескин танқид қилгани ортидан вужудга келди.

 Ўз навбатида Қозоғистон бош вазири Бакит Сагитаев “Facebook”даги расмий саҳифасида:

 “Биз ҳеч қачон чеклов чораларини кўрмаганмиз. Бундан ташқари шу йиллар давомида бизнинг мамлакат қирғиз халқига ёрдам бериб келади, биз Қирғизистон раҳбариятининг илтимосларини тушуниш билан қабул қиламиз”, – деб маълум қилди.

Туркистон:  

Қирғиз ва Қозоқ президентлари бир бирларидан аразлашди. Назарбаев Қирғизистон президентлигига талабгор бўлган Омурбек Бабановни қўлламоқда, уни ўз қабулига киритиб у билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида Назарбаев Бабановга “мен Қирғизистонга ёш ва тажрибали президент келишини хоҳлар эдим” деган маънодаги сўзларни гапирди. 

Қирғизистон президенти эса, Назарбаевнинг бу ишига қарши, унинг қариб қолганини ва унинг ўрнига ёшроқ етакчи келиши тўғрироқ бўлишига ишора қилувчи баёнот билан чиқди. Уни Қирғизистоннинг ички ишига аралашаётганликда айблаб, “агар ўзини тўғрилаб олмаса, у билан бошқача гаплашаман” деб пўписа қилиб ҳам қўйди.

Натижада мана бир неча кундирки, Қирғиз – Қозоқ чегараси ўта қаттиқ назорат ҳолатига ўтиб, Назарбаевнинг махфий буйруғи билан деярли ёпилиб боряпти. Юзлаган юк машиналари атайин ўтказилмай, ҳар хил баҳоналар билан тўсиб қўйилди. Транзит сифатида Қозоғистондан ўтиб кетаётган юк машиналаридаги ҳўл мева ва сабзавод экинлари чирий бошлаяпти. Бу эса ҳар икки давлатни ҳам, фуқороларини ҳам миллионлаган зиёнга киргизиб қўяпти. Бундан ташқари бу ҳолатдан ҳозирча майда савдогарлар ва мигрантлар ҳамда яшаш даражаси ўта паст бўлган оддий фуқоролар қатлами ҳам, қийинчиликка дучор бўлишяпти. Шуларнинг барчаси икки президентнинг ҳаддидан ошишлари, кибрланишлари ва ўзларининг шахсий амбицияларини халқ манфаатидан устун қўйишлари ортидан  юз беряпти.

Атамбаевнинг ўзидан кетиб, ҳаддидан ошиши ва ноўрин жойларда ножўя сўзларни айтиб юбориши нафақат атрофидаги сиёсий элита билан, балки ўзидан бир неча боробар қувватли ва нуфузли бўлган ташқи давлат раҳбарлари билан ҳам ўртадаги алоқаларининг бузилишига сабаб бўляпти. Ваҳолангки, Қирғизистон иқтисодий, гиографик ва сиёсий томонлама ташқи мамлакатлар билан яхши алоқа ўрнатишга мажбур бўлган мамлакатдир. Мамлакат етакчиси эса, етакчи гуруҳ ва сиёсий элитанинг давлат арбоблари билан яхши алоқада бўлиши ўта муҳим масала ҳисобланади.

Қозоқ президенти эса, ўзининг шахсига қарата айтилган –  ноўрин бўлса ҳам –  ҳақиқатга яқин гаплар учун ўз миллатини ва Қирғиз фуқороларини қийнаб, уларни жазолай бошлади. Мамлакатидан ўтиб бораётган Қирғизистоннинг транзит юкларини деярли тўхтатиб қўйди. Қозоғистондаги Қирғиз муҳожирларини бирма бир қайта рўйхатдан ўтказиб, жуда кўп қисмини юртидан кувиб чиқара бошлади.  Президентларимиз ўзларини подишоҳлар сингари тутишяпти!

Атамбаевнинг сўзларидан мантиқ ёки бирор сиёсий манфаат асосидаги мақсад излашдан фойда йўқ. Лекин унинг бу сафарги Назарбаевга қарши гапирган гаплари, Қозоқ мухолиф кучлари томонидан илиқ кутиб олингандек бўлди. Бу эса, Назарбаев режимига қарши провокациялик ҳаракат қатори баҳоланди. Ваҳолангки Қирғизистон томонидан Қозоғистон ҳокимиятига босим бера олиш имкониятининг ўзи йўқ. Назарбаев, Атамбаевга мана шуни тушунтириб қўймоқчи. Сайлов олдидан Атамбаевнинг бу хатоси, Назарбаев ва Қирғиз мухолиф кучлари учун ўта қўл келди. Негаки энди сайловда Жиянбеков президентликка ўтиб кетса, Қирғиз – Қозоқ чегараси илгариги ҳолатидан маҳкамроқ бўлиши кутиляпти. Бу эса Қирғиз фуқоролари манфаатларига зид ҳолат. Қозоқ ҳокимиятининг Қирғизистонга босим бера олиш имкониятлари ўта кучли.

Атамбаев қаттиқ ишониб олган Россия эса, вазиятларга деярли аралашмайди. Чунки Путин эртага президентликдан кетаётган Атамбаев учун, амалдаги стротегик ўта муҳим мамлакат раҳбари бўлган Назарбаев билан алоқасини бузмайди. Демак Атамбаев Назарбаевдан расман кечирим сўрамас экан, мамлакатнинг сайловда ва сайловдан кейинга аҳволи ўта кескинлашиши кутилади. Чунки Атамбаев режими учун сайловдан Жиянбековни ўтказиб олиш бир иш бўлса, ундан кейин мамлакатдаги вазиятни тинч ушлаб қолиш ундан ҳам муҳим асосий муаммо бўлиб боряпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here