Қирғиз ҳукумати кўп болали онани озодликдан маҳрум қилди

616
0

Қирғиз ҳукумати кўп болали онани озодликдан маҳрум қилди

Қирғизистон ҳукумати узоқ йиллардан бери Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган жирканч курашида асосан мусулмон эркаклар билан курашиб келаётган эди. Бироқ расмий ҳукумат томонидан мусулмон эркакларга кўрсатилаётган зулм ва босимлар ўз натижасини бермай, биродарларимиз бу йўлда улкан сабр ва матонат намунасини кўрсатиб келишгач, номард ҳукумат мусулмон эркакларнинг ҳамийятига тегиш орқали бирор фитна чиқариш ва шу орқали Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган курашига қонуний тус бериш йўлини излай бошлади. Шу сабабли ҳам ҳукумат 2013-йилдан бошлаб  Исломий дунёқараш сақланиши вожиб бўлган номус деб эътибор қиладиган оналаримиз, опа-сингил ва қизларимизнинг ҳам ўзининг разил кураши домига торта бошлаган бўлса, бугунга келиб кўп болали оналарни ҳам қамоққа ташлай бошлади.

 Иссиқкўл вилоятининг Туп туманида яшовчи 1975-йилда туғилган, 11 фарзанднинг онаси, 12- фарзандига ҳомиладор бўлган Назира Асаналиева ҳам куч органлари туҳмати ортидан 3 йилга озодликдан маҳрум этилди.

 2017-йилнинг 5-март куни эрталаб соат 7лар чамасида Назира Асаналиеванинг уйига Туп тумани МХДҚ ва ИИВ 10-бўлим ходимлари қўлларида тинтув ўтказиш бўйича қоғоз билан келиб, тинтув ишларини олиб боришади. Тинтув давомида унинг уйидан ўнга яқин китоблар топилади. Топилган китобларни барчаси Қирғизистонда расмий турда чоп этилган ва муфтиётнинг муҳри бўлган китоблар бўлган. Куч органлари керакли бўлган “ашёвий далил” топа олишмагач, ўзлари билан олиб келган китобни ташлаб қўйишади. Ўтказилган экспертиза эса бу китобни Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий партиясига тегишли китоб эканлиги тўғрисида хулоса чиқаради. Шундан сўнг бўлиб ўтган суд ишида Назира Асаналиевани 2 ойга ўзи яшаб турган қишлоқни тарк этмаслик тўғрисида ҳукм чиқаради.

 2017-йил 26-сентябр куни бўлиб ўтган суд ишида Назира Асаналиева ва унинг турмуш ўртоғи Нурмат Асаналиевлар топилган китоб ўзларига тешили эмаслигини айтишган ҳамда Назира 12-фарзандига ҳомиладор, ҳомила 3 ойлик эканлиги тўғрисидаги ультра товушли текширув (УЗИ) хулосасини тақдим этишган. Бироқ судья буларни инобатга олмади ва Назира Асаналиевани 3 йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

 Қирғизистон ҳукумати муслима оналаримиз, опа-сингил ва қизларимизни шу каби ифлос терговчи ва судьяларга топшириб, улар қўли билан ўзининг жирканч ишларини амалга ошириб келяпти. Бу судьялар эса вақтинча эгаллаб турган лавозимидан айрилиб қолмаслик учун ҳатто охиратини ҳам сотиб юборишга тайёр туришибди. Бугунги кунда ҳукумат суянган бирдан бир таянч куч органлари бўлгани сабабли ҳам улар содир этган зулм ва адолатсизликларни кўриб, билиб турсада ўзини ҳеч нарса билмагандек қилиб кўрсатмоқда.

 Эй, Қирғизистон мусулмонлари!

  Бизлар расмий ҳукуматнинг куч органларига суянган ҳолда олиб бораётган зулм ва одалатсизликларига, Ислом шариатида сақланиши вожиб бўлган номус деб эътибор қилинадиган оналаримиз, опа-сингил ва қизларимизнинг тақдирларига бепарво қарайдиган, “менга, менинг оила ахлимга тегмаяпти-ю” деб эътиборсизлик қиладиган бўлсак, ҳеч қанча вақт ўтмай туриб, бу ҳукумат аёлларимизга тажоввуз қила бошлайди. Бу нарса содир бўлмаслиги учун биз ҳозир ҳукумат йўл қўяётган адолатсизликлар, куч органлари томонидан содир этилаётган қонун бузилишларнинг олдини олишга ҳаракат қилишимиз керак. Акс ҳолда эртага кеч бўлади!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here