Америка Шом аҳлини тиз чўктира олмай ақлдан озмоқда

636
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Шом аҳлини тиз чўктира олмай ақлдан озган Америка ва унинг иттифоқчилари уларни таслим бўлишга мажбур қилиш учун нафақат ҳаво ҳужумларини, балки қуруқликдаги ҳарбий аралашувларини ҳам кучайтиришмоқда

Америка ўтган олти йил ичида Шом аҳлини тоғутга тиз чўктириш ҳамда унинг зўравонлигию қирғинларига рози қилдириш учун турли воситалар билан ҳаракат қилди. Лекин бу каби ваҳший ва қонхўр воситаларнинг бирортасини қолдирмай ишга солишига қарамай, Шом аҳлини тиз чўктира олмади… Аввало ҳаво ва сувдан туриб бомбалар ёғдирди, сўнг Эрон ва Россияни ишга солди… Сўнг майда гуруҳларни, Туркия ва Эронга ўхшаш минтақа давлатлари номли катта гуруҳларни, ундан кейин Эрон Ҳизби каби тобе қуролли тўдаларни, ундан ташқари турли номдаги ва ичкаридаги гуруҳларни ишга солди… Бу ишлар гоҳида Америка томонидан, гоҳида унинг иттифоқчилари томонидан амалга оширилди…

Бу иттифоқчиларни ташвишлантираётган нарса шуки, Суриядаги вазият Ливия ёки Ямандаги каби халқаро кураш ҳолатида эмас, балки таъсир кўрсатиш таянчлари Америка қўлида… Шунингдек, Сурияга қўшни регионал кучлар ҳам Американинг содиқ малайларидир. Ҳатто Иордания каби инглизларга мойиллиги бор давлатлар ҳам инглизларнинг Америкага қарши чиқмайдиган, имкон топилсагина ташвиш туғдирадиган давлатлардир… Сурия ичкарисидаги мухолафатнинг аксарияти эса биродарларига қарши қурол-яроғ ва ифлос пуллар билан таъминланмоқда. Буларнинг барчаси Америка йўлланмаси билан бўлмоқда… Булардан ташқари Америка сулҳлар, фақат мухолифат амал қилиши шарт бўлган ўт очишни тўхтатиш келишувлари каби фитналарни уюштирмоқда, ифлос пуллар ва қуроллар кимга берилишини белгиламоқда. Бундай фитналарнинг охиргиси хавфсиз зоналар белгиланишидир… Айни пайтда Америка, унинг иттифоқчилари ва малайлари қаршисида унча катта бўлмаган жамоалар ҳамда ўз Роббилари, дини ва Умматига содиқ ва холис Шом аҳли турибди… Бу эса моддий куч Америка, унинг иттифоқчилари, малайлари ва мунофиқлар каби Ислом душманлари қўлида эканини кўрсатяпти… Лекин булар нусрат ва мағлубият масаласини ҳал қилмайди…

Шундай қилиб Америка, унинг иттифоқчилари ва малайлари эс ҳушини йўқотиб ақлдан озди. Уларнинг ақлдан озиши табиийдир. Чунки улар Шомнинг садоқатли аҳлига ўз режаларини қабул қилдириш учун барча воситаларини ишга солишса муваффақиятсизликка учрашди… Энди эса улар режалаштирган ечимларини ҳарбий амалиётларни кучайтириш билан зўрлаб тиқиштиришдан бошқа чоралари қолмади. Улар бу ишни нафақат қуруқлик ва ҳаводан бомбалар ёғдириш ҳамда махсус кучлар, мутахассислар ва маслаҳатчиларни юбориш орқали қилишмоқчи. Балки армия даражасидаги қуруқликдаги ҳарбий юриш, яъни ҳарбий мустамлака қилмоқчи. Лекин улар бу ишни терроризмга қарши кураш номи билан безашмоқда. Аслида уларнинг ўзи террор ўчоғидир.

 «Уларни Аллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар-а!» [Тавба 30]

Улар бу ишни бошқа сабаб билан безаши, яъни халқаро резолюция билан кучга киргизиши мумкин… 2017 йил 15 сентябр Остона шаҳрида бўлиб ўтган йиғилиш мана шу икки ишга ишора қилмоқда. Арабийя нет сайти 2017 йил 15 сентябр жума куни Остонада бўлиб ўтган йиғилишдан шундай иқтибосни келтирди: (… Қозоғистон ташқи ишлар вазири Остона сўзлашувларининг якуний баёнотини эълон қилиш учун ўтказилган жума кунги конференцияда бундай деди: Белгиланган хавфсиз зоналар яна олти ой шундай давом этади ва бу муддат чўзилиши ҳам мумкин… Қозоғистон пойтахтида Остона-6 учрашувлари ўзининг иккинчи кунида расмий шаклда давом этади. Шунингдек Россия, Эрон ва Туркиялик халқаро экспертлар ўртасидаги бўлиб ўтган учрашувлар ҳам давом этади…

Туркиянинг Онадўли ахборот агентлиги Остона учрашувида Идлибдаги хавфсиз зоналар ҳудуди масаласида келишувга эришилгани ҳақида хабар тарқатди. Манба яна Идлиб минтақасида қайси кучлар жойлаштирилиши ҳақида сўзлашувлар давом этиши ҳақида қўшимча қилган… Учрашувнинг биринчи, яъни жума куни Қозоғистон президенти агар хавфсизлик кенгаши розилик билдирса тинчликпарвар кучларни Сурияга жўнатиш учун тайёрлиги ҳақида айтган… Ориент нет сайти 2017 йил 14 сентябрда Назарбаевнинг жума куни олтинчи давра учрашувлари билан ҳамоҳанг Остонада ўтказилган матбуот анжуманида берган баёнотини тарқатди. Назарбаев унда шундай деган: (Агар хавфсизлик кенгаши шундай қарор қабул қилса, биз БМТга аъзо эканмиз бу ишда иштирок этиш учун ҳарбийларимизни юборишимиз мумкин).

Бу баёнотларда юқори ҳарбий характер намоён бўлмоқда, чунки Идлибни курашга киргизиш бошқасидагидан фарқ қилади. У ерда ўзлари террорчи ёки мўътадил бўлмаган деб номлаётган жангариларни ярашиш ва шу каби баҳоналар билан тўплашган… Бу нарса шу давлатлар, хусусан Туркиянинг айрим масъуллари баёноти ва Идлиб йўналиши бўйича кучларни жойлаштиришида кўзга ташланган.

Спутник сайти 2017 йил 17 сентябрда шудай хабар тарқатди: (Сурия чегарасига яқин Килис шаҳридаги маҳаллий манбанинг айтишича шаҳарда бир ҳафтадан бери юқори даражадаги ҳарбий харакатлар бўлмоқда. Туркия қуролли кучлари бир ҳафтадан бери Сурия чегарасига қўшимча кучларни юбормоқда… Сурия чегарасидаги туркиялик аскар спутникка айтишича Туркия армияси уч кундан бери Суриянинг Идлиб шаҳрига яқин Ливо Искандарун провинциясидаги Райҳония шаҳрида ҳарбий куч ва техникаларини йиғмоқда…). Аввалроқ эса Қозоғистон президенти хавфсизлик кенгаши қарори бўйича ҳарбий аралашув ҳақида баёнот берган. Бу баёнотни Назарбаев ўзидан келиб чиқиб гапирмайди, (чунки унинг қўллари ҳамма ёққа етадиган узун эмас). Шунинг учун қўли етмайдиган ер ҳақида гапирмайди, балки Америка ва унинг иттифоқчилари ўргатаётган нарсани гапиради… Шунга кўра жиноятчи Америка Шом тоғутини узоқ муддат ҳимоя қилганидан кейин, энди унинг ўрнига бошқа альтернативни топгунича сабр қилмайдиганга ўхшайди.

Балки Америка ўзи режалаштириб қўйган иш, яъни ҳарбий оккупация қилади. Америка бу ишни Шом аҳлини янги илмоний тоғутга тиз чўктириш учун терроризмга қарши кураш ва халқаро ҳамжамият қарори номи билан амалга оширади. Ислом душманлари бу ишга қодирмиз деб ўйлашмоқда, лекин уларнинг гумонлари яқинда куч-қувват ва азизлик эгаси бўлган зот томонидан пучга чиқарилади.

Эй содиқ Шом аҳли: Сизлар Роббингизга бўлган ихлос ва қатъий қарорингиз билан Америка ва унинг иттифоқчиларини ҳайратга солдингиз. Уларнинг қаршисида турган жамоатлар унча катта бўлмаган ва сони кам жамоалардир. Улар тарқоқ ва бирлаштирадиган сиёсий етакчиликка эга эмас.

Агар бу тарқоқ жамоалар бирлашса ва бир саф бўлиб йиғилса ҳамда ичию ташини Ислом нури ёритса нима бўлишини тасаввур қилиб кўринг. Бу ерда бошқа бир масала ҳам бор. Бу масала шуки, ифлос пулларга алданиб, ўзаро бир-бири билан урушаётган ва душманига юртию аҳлини ташлаб қўйган гуруҳлар сизнинг фарзандларингиз ва биродарларингиздир. Улар Ислом душманларига бош эгмаслиги ва имон лагерида бўлиши учун уларни бу йўлдан қайтаринг… Албатта бу икки иш: Бу жамоаларни бирлаштириб, уларни етаклайдиган сиёсий етакчилик йўқлиги ва бу гуруҳлар Ислом душманларига бўйсуниши ҳамда уларнинг ифлос пулларига таяниши сизнинг ички деворингиздаги ёриқдир. Бу ёриқни тузатиш сизни қўлингизда, унга яхшилаб эътибор қаратиб, жидду жаҳд билан уни тузатинг.

Эй барча жойдаги мусулмонлар: Америка ва унинг иттифоқчилари ҳарбий аралашувини янги номлар билан мустаҳкамлашни режалаштирмоқда. Шунингдек бу аралашувни нафақат ҳаводан ҳамда махсус кучлар ва экспертлар орқали, балки армия билан қилишни хоҳлашмоқда. Шунингдек, бу ишларни террорга қарши кураш ва халқаро ҳамжамият қарори каби номлар остида амалга оширишмоқчи… Бу жуда хатарли иш бўлиб, минтақани эски ҳарбий мустамлака минтақасига айлантиради ва у минтақани янги номлар остида ҳарбий базалар билан ўраб олади. Агар улар мана шу ишда Шомда муваффақият қозонсалар, кейин Шомдан бошқа жойларга ҳам ўтадилар. Унда қадимий қиссадаги (Оқ ҳўкиз ўлдирилган кунда ўлдирилган эканман) деган гап ҳақиқат бўлиб чиқади. Кейин барча пушаймон бўлади, лекин пушаймон фойда бермайди… Бу ҳазил эмас, узил-кесил ишдир, у ҳақида жиддий ўйланиш, яхши тадбир қилиш ва чуқур фикрлаш лозим. Сизларга соябон бўлган Халифалик қулагани туфайли душманлар шу ишларни қилишга журъат қилмоқда. Халифалик биносини тиклаш эса ўз қўлингизда. Хусусан қувват эгалари мустамлакачи кофирларни мақтаётган рувайбиза ҳокимларни янчиб ташлаш ва бу келишувларни бекор қилишга кучи етади, шунда Ислом душманларининг ҳарбий базалари фойда бермайди.

 «Улар ҳам ўзларининг қўрғон-қалъаларини Аллоҳ(нинг азобидан) тўсгувчи деб ўйлаган эдилар. Бас, Аллоҳ(нинг азоби) улар ҳисобга олмаган томондан келди ва дилларига қўрқинч солди» [Ҳашр 2]

Эй Сурия аҳли ва барча жойдаги мусулмонлар: Сиз душманларингиз моддий қувватда қанча кучли бўлишига қарамай, сизни шунча йилдан бери ўз лойиҳаларига бўйсундира олмаганини кўрдингиз. Аллоҳнинг тавфиқи ва ёрдами туфайли сизнинг сабот билан туришингиз душманларнинг қарори заифлиги ҳамда улкан имкониятларга эга бўла туриб, ҳеч нарса қила олмаслигини кўрсатди. Чунки улар юзма-юз келиш ва жасорат кўрсатишдан қўрқади…

Лекин қўрқоқ душманининг деворидаги ёриқ ва қалъасидаги бузилган жойдан фойдаланиши мумкин. Шунингдек у ҳақиқий кучи борлигидан эмас, балки душманининг деворини ёриш ва қалъасини бузиш учун ўзини шерга ўхшатиб олиши мумкин… Шунинг учун ҳеч қачон ўз аҳлини алдамайдиган Ҳизб ут-Таҳрир сизларни бу ёриқ ва бузилишларни Ислом ҳукмлари билан тузатмай ташлаб қўйишдан огоҳлантиради. Чунки бу иш аввали нима билан тузалса, яна ўша нарса билан тузалади. Бошқача айтганда у Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритиш ва Аллоҳ йўлида ҳаракатга келадиган армия билан тузалади, бу ерда бундан бошқа ечим йўқ… Агар Ҳизб ут-Таҳрирнинг огоҳлантиришига жавоб қилсангиз, Аллоҳнинг изни билан дунёю охиратда азизликка эришасиз.

 «(Агар шундай қилсангизлар, Аллоҳ) сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилур ҳамда сизларни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга ва абадий жаннатлардаги покиза масканларга киритур. Бу эса улуғ бахтдир. Ва (Аллоҳ сизларга) яна бошқа сизлар суядиган (бир неъматни ҳам берурки, у) Аллоҳ томонидан бўлган ғалаба ва яқин(да рўй бергувчи) фатҳдир. (Эй Муҳаммад), мўминларга (мана шу) хушхабарни етказинг!» [Соф 12-13]

 «Албатта бунда (огоҳ) қалб эгаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлган холда (яъни сидқидилдан) қулоқ тутган киши учун эслатма-ибратлар бордир» [Қоф 37]

Ҳизб ут-Таҳрир

2 муҳаррам 1439ҳ

22 сентябр 2017м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here