Ўзбекистон бош вазири Қирғизистонга ташриф буюради

692
0
Ðîññèÿ. Ìîñêâà. 28 ìàðòà 2017. Ïðåìüåð-ìèíèñòð Óçáåêèñòàíà Àáäóëëà Àðèïîâ è ïðåìüåð-ìèíèñòð ÐÔ Äìèòðèé Ìåäâåäåâ (ñëåâà íàïðàâî) âî âðåìÿ âñòðå÷è â Äîìå ïðèåìîâ ïðàâèòåëüñòâà íà Âîçäâèæåíêå. Äìèòðèé Àñòàõîâ/ïðåññ-ñëóæáà ïðàâèòåëüñòâà ÐÔ/ÒÀÑÑ

Ўзбекистон бош вазири Қирғизистонга ташриф буюради

 Қирғизистон ҳукумати матбуот хизматининг хабар қилишича, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистонга амалий ташриф билан келади.

 Арипов Чўлпон-Отада 15-17 август кунлари бўлиб ўтадиган ҳукуматлараро комиссияларнинг навбатдаги йиғилишларида қатнашиш учун ушбу давлатга ташриф буюради.

 Таъкидланишича, Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жээнбеков ўзбек ҳамкасби билан телефон орқали мулоқот ўтказган. Вазирлар Маҳкамалари раҳбарлари икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ва ўзбек-қирғиз давлат чегарасини делимитация ҳамда демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссияларнинг навбатдаги йиғилишларига тайёргарлик жараёнини муҳокама этишган.

 “Сиз ва Ўзбекистон делегациясини Қирғизистонда кўришдан хурсанд бўламиз”,- дея таъкидлаб ўтган Жээнбеков.

 Арипов Қирғизистонда жорий йилнинг октябрида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказишга тайёрликни тасдиқлади. Шунингдек, у Қирғизистон томонига 3 август куни Иссиқкўл вилояти ҳудудида автофалокатга учраган ўзбекистонлик фуқароларга ўз вақтида ёрдам кўрсатилгани учун миннатдорлик билдирган.

 Ўз навбатида, Жээнбеков Ўзбекистонга Ўшда 630 ўринли умумтаълим мактабини қуриш ҳақидаги қарор учун миннатдорлик изҳор қилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here