Россия Қирғизистонга 2та Ан-26 самолёти совға қилади
“РИА Новости” хабарига кўра, Россия Мудофаа вазирлиги Қирғизистон ҳарбий кучларига иккита Ан-26 ҳарбий самолёти беради.
Маълумки, Россия президенти Владимир Путиннинг 2012 йилда Қирғизистонга бўлган сафари вақтида Россия томонидан Қирғизистон армиясига 1 миллиард долларлик техник ёрдам кўрсатиш ҳақида келишиб олишган эди. Бугунги кунга қадар Россия Қирғизистонга бронетехника, артиллерия тизимлари ҳамда турли ўқотар қуролларга керакли бўлган ўқ-дорилар еткизиб берди.
“Ўнинчи август куни Ан-26 самолётларини топшириш ҳамда авиация техник-эксплуатация бўлимининг очилиш маросимлари бўлиб ўтади. Кант шаҳрида жойлашган Россия авиабазаси ҳудудида очилган янги бўлимда Қирғизистонга тегишли бўлган авиатехника таъмирланади”,- деди суҳбатдош.
Қирғизистон Бош штаби маълумотларига қараганда, авиация техникасини ҳамда таъмирлаш устахоналари учун керакли бўлган асбоб-ускуналарни топшириш маросими Россия мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин бошчилигидаги делегация ҳамда Қирғизғистон Бош штаби раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтади.
Қирғизистоннинг Кант шаҳридаги Россия авиабазаси 2003 йилда КХШТнинг Тез оёққа турувчи коллектив қўшнларининг авиация бўлинмаси сифатида ташкил қилинган эди. Унинг асосий ваифаси ер усти операцияларини ҳаводан ҳимоя қилишдан иборат.