Reuters: Сурияда 2017 йилда 40 нафар Россия ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди

518
0

Reuters: Сурияда 2017 йилда 40 нафар Россия ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди

  2017 йил бошидан бери Сурияда Россия харбий хизматчилари ва хусусий ҳарбий компания мутахассисларидан камида 40 нафари ҳалок бўлди. Бу ҳақда халок бўлганларнинг қариндошлари ва ўз исмини ошкор қилишни истамаган расмийларга таяниб “Reuters” ахборот агентлиги маълум қилди.

  Агентликнинг таъкидлашича, ҳалок бўлганлар орасида 21 нафар хусусий ҳарбий компания жангчиси, 17 нафар амалдаги ҳарбий хизматчи ва икки нафар мақоми аниқланмаган россиялик бор. Бу йилги йўқотишлар 15 ойдан бери давом этаётган Россиянинг Суриядаги ҳарбий амалиётлари бошланган даврга нисбатан анча ошган. Ўтган  15 ой мобойнида камида 36 нафар Россия фуқороси ҳалок бўлган.

  Мақола муаллифларнинг таъкидлашларича, Сурияда жанг қилаётган бўлинмаларнинг командирлари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларидан жим юришларини талаб қилади. Расмий маълумотларга кўра, 2017 йилда атиги 10 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлган. Reuters эълон қилган рақамлардаги тафовутлар Россиянинг хусусий ҳарбий компанияларнинг жанговор ҳаракатлардаги иштирокини тан олмаслиги ва йўқотишлар яқинлашиб келаётган президентлик сайловларига сезиларли таъсир кўрсатиши эҳтимоли билан изоҳланади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here