Терроризмга алоқадор шахслар рўйхати тузилади

694
0

Терроризмга алоқадор шахслар рўйхати тузилади

 Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари террорчилик фаолиятига дахлдор бўлган шахсларнинг маълумотларини алмашади ва умумий маълумотлар базасини ташкил этади. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати ҳузуридаги молиявий разведка давлат хизмати ташкилий-ҳуқуқий бўлими мудири Чингиз Кененбаевнинг маълум қилди.

 25-26 июл кунлари МДҲнинг Минскдаги Ижроия қўмитасида Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг жиноий даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуроллари тарқалишини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича келишувнинг экспертлик муҳокамаси бўлади.

 “Биз МДҲ ҳудудида террорчилик жиноятига қарши курашга доир саъй ҳаракатларимизни бирлаштира олишимиз учун давлатлар террорчилар рўйхатини тан олиши мумкинлигини эътиборга олдик, яъни бирлашган рўйхатлар бўлади”, – деган Кененбаев.

 Унинг айтишича, агар экспертлар кенгаши шартнома лойиҳасини маъқулласа, МДҲ мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг ноябр ойидаги йиғилишида шартнома имзоланади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here