Рус элчиси: Москванинг ташқи сиёсатида Туркиянинг катта ўрни бор
Россиянинг Анқарага тайинланган янги элчиси Алексей Ерхов Россия ташқи сиёсатида Туркиянинг ҳар доим муҳим ўрин борлигини билдирди. Собиқ элчи Андрей Карлов отиб ўлдирилгандан сўнг Туркияда миссиясини бошлаган янги элчи ўз миссияси давомида томонлар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун қўлидан келганча ҳаракат қилишини маълум қилди.
Турк матбуотига интервью берарган Ерхов Туркия ва ўртасидаги Россия муносабатлари ва ўзининг миссияси ҳақида тўхталди. Ерховнинг таъкидлашича, Туркия ва Россиянинг кўплаб манфаатлари бир бирига ҳамоҳангдир ва барча соҳаларда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ва ҳамкорлик энг юқори даражада ривожланган.
Туркия ва Россиянинг Сурия масаласига оид позицияларига баҳо берган Ерхов шундай деди: “Туркия Сурия инқирозини ҳал қилишда бизнинг муҳим ҳамкоримиз ҳисобланади. Бу ҳамкорлик Остонадаги музокараларда ва бошқа учрашувларда ўз таъсирини кўрсатди. Туркия ва Россиянинг бир бирига бутунлай зид манфаатлари йўқ. Очиқ тарзда дўстона мулоқот орқали шартномалар тузиш ва ҳамкорлик қилишимиз зарур. Диалог фақатгина ҳукумат вакиллари ўртасида эмас, балки барча даражаларда бўлиши зарур”.