Ҳижоб бегоналар маданияти бўлса, яланғоч таналар ўзимизникими?
«Озодагон» сайтининг хабар беришича куни кеча Суғд вилоятида ҳижобга қарши гуруҳ аъзоларидан ўнлаган киши маҳаллалар, савдо расталари, тикувчилик цехлари, болалар боғчалари, касалхоналар ва таълим муассасаларига сафарбар қилинган.
Бу ишчи гуруҳининг ташкил қилиниши жамиятда улкан акс-садоларга сабабчи бўлди.
Мазкур ҳаракатга нисбатан ўз фикрини билдирган жамият фаъолларидан бири, таниқли адовокат Файзинисо Воҳидова жумладан қуйидагиларни сўзлади:
“Ҳижобга қарши курашувчилар, сиз нега яланғоч таналар, мини юбкалар ва одамларга кўз-кўз қилинаётган аёллар нафосати ҳақида сўз очмайсиз? Сизнинг таъбирингиз бўйича бундайлар гўё “замонавий” ҳисобланади, ҳолбуки барча фужур ишларнинг манбаси айнан очиқ-сочиқ аёлларку, нима учун бундай аёлларни жавобгарликка тортмайсиз? Ё ҳукумат қошидаги хотин-қизлар билан ишлаш қумитасининг хулосаси бўйича, танасини пардалаган аёллар жамиятга хатарли, аммо лозими йуқ, аврати очиқ аёллар тинчлик ва осойишталик гарови ҳисобаландими? Ёки очиқ оёқлар, ярми очилган кўкраклар тожик маданиятига таалуқли бўлиб, ҳижоблар бегона бўлиб қолдими? Сизда заррача ақлу фаросат борми ўзи? Сизнинг заковатингизда зиғирчалик мантиқ йўқ. Менинг фикримча сиз мантиқдан, билимдан ва заковатдар анча йироқсиз.
Хўш, агар Қумитанинг мақсади ва бу ишчи гуруҳнинг вазифаси жамиятдан ҳижобни бутунлай йуқ қилишдан иборат бўлса, унда кўчада юрган ярим яланғоч, очиқ-сочиқ, кўча четида танасини сотувга қўяётган аёлларга қарши кураш учун қандай чоралар кўриш режалаштирилмоқда? Ёки ярим яланғоч, “замонавий” либосдаги танасини сотадиган фоҳишалар тожик маданиятига хосми?
Ишончим комилки, айни пайтда шаҳар идораларида фаолият юритаётган инсонларнинг кўпчилиги қишлоқлардан келишган, вақт ўтиши билан шаҳарда таълим олиб мансабдор бўлишган. Муҳтарам ишчи гуруҳ аъзолари! Айтингчи, сизнингча бу ҳижоб ўзга миллат маданияти бўлса, сизнинг тожик оналарингиз қишлоғингизда миниюбкада юрганми ва “замонавий” кийинишганми? Ёки бўйнини тўсган ҳолда шарму иффатини сақлаб яшаганми? Улар намоз ўқишган, тўғрими? Намозни қайси либосда адо этишган? Авратларини ёпиб адо этишган бўлсалар, демак сиз “бизларга ёт”, деб даъво қилаётган либослар аслида бизнинг миллий либосларимиздир.
Туркистон:
Файзинисо Воҳидованинг гапи айни ҳақиқат. Аслида ҳижоб биз мусулмонларнинг Шаръий либосимиз бўлиб, аллақачон миллий урф-одатга айланиб бўлган.
Ёш тадбиркорлардан бири, савдогар Дилшоднинг айтишига қараганда, айни дамда мусулмонлар ўз ватанида ғариб мисоли яшамоқдалар.
“Мен яқинда уйланганман, диндор аёл олиб бахтли ҳаёт кечираман деб ўйлагандим – дейди афсус билан Дилшод – аммо қувончимга яшаш муҳитим халал бермоқда. Мен асло ўз келинчагимни кўчаларда ҳижобсиз юриб, номаҳрамлар диққатини жалб қилишини хоҳламайман. Бу ҳол мен учун ниҳоятда оғир, менинг нафсим, ғурурим ҳазм қилолмайди. Кўчага чиқармасам ҳам маҳалла Хотин-қизлар қумитаси аъзолари келиб, бизга таҳдид қилишади, штраф билан қўрқитишади. Ҳатто шахсий уйимда ҳам тинчлик йуқ. Фақат бир йўли қолди, бундан бошқа иложим йўқ, мен аёлимни олиб Россияга жўнайман, ҳар ҳолда ўша ўрис юртида ҳижобга нисбатан бунчалик тазйиқ бўлмаса керак”.
Азиз биродарлар, ҳақиқатдан ҳам мусулмоннинг энг нозик жиҳати унинг ор-номуси, унинг аҳли аёли ҳисобланади. Куфр системаси имкон қадар Исломий қадриятларга қарши курашишни авжига чиқарди, бу борада уларга ўзимиздан бўлган юрт раҳбарлари, ички ишлар бошқармаси ходимлари, милиция ходимлари ва ҳатто хотин-қизлар Қумитаси ёрдам беришмоқда.
Бир неча йиллардан буён Тожик ҳукумати ўспиринларни масжиддан тўсиб, соқолга қарши чиқиб Ислом динига қарши ҳаракат қилди, аммо халқ мажбур ҳолда куфрнинг бу тазйиқига бош кўтармади, яъни бирор киши исён қилмади. Шундан келиб чиқиб куфр олами у ерда бирор натижага эриша олмади. Аниқроқ қилиб айтсак куфр олами, хоссатан рус кучлари бир тинчлик ўрнатувчи ҳомий сифатида у ерда кириб бориши учун бирор жиддий сабаб юзага келмади.
Шу боисдан, халқнинг нозик нуқталарига таъсир қилишга тўғри келди. Тожик халқи ҳамияти кучли, ор-номус йўлида жонини фидо қила оладиган халқ ҳисобланади. Улар аҳли аёлига нисбатан, уларнинг ҳимоясига нисбатан қаттиқ эътиборда бўладилар. Табиийки, агар аёлларининг авратини очилишига мажбур қилинса, бу ҳолат эркакларга салбий таъсир килади. Агар ҳижобга қарши кураш авжига чиқса, халқ кўтарилиши ва ор-номусини ҳимоя қилиш мақсадида оммавий чиқишлар қилиши мумкин.
Куфр олами учун, айниқса Путин учун шу нарса айни муддао. Қирғизистонда ҳижобга қарши баннерлар осиб: “Қайран элим кайга баратабыз”, деб илиб қўйишиб, мусулмонларни ҳиссиётига таъсир қилишга уруниб кўришди. Бироқ, бу нарса улар кутган натижани бермади. Чунки аллақачон кеч бўлган эди. Зеро бошқа миллат вакиллари каби қирғиз хотин-қизлари ҳам алалқачон ҳижобни фарз сифатида қабул қилишган ва жамиятдаги инсонлар учун ҳам бу исломий кўриниш бир одатий ҳолга айланган. Шунинг учун энди бундай манёврларнинг фойдаси бўлмайди.
Тожикистонда эса ҳолат ўзгача, урушни кўрган инсонлар улғайиб, уруш даҳшатлари ва оқибатлари халқ зеҳнидан ўчиб бўлган. Ёшлар эса илмоний таълим билан тарбия топган, уларнинг наздида миллат пешвосига эҳтиром ва ватанпарварлик, миллатчиликдан бошка муқаддас нарса йук.
Путин ўз нуфузини янада кучли ўрнатиб олиши учун, Тожикистон, айникса унинг Қирғизистон билан чегарадош вилояти жуда қулай минтақа ҳисобланади.
Россия айни пайтда боши берк кўчага кириб колди, шу сабабдан яна кайта ўзини тиклаб олиш учун, ўзига қарам давлатларнинг карзидан воз кечиб бўлса-да, Ўрта Осиёнинг малай ҳокимлари ёрдами билан ўз мақсади сари ҳаракат қилмоқчи.
Путин Қирғизистон президенти билан учрашган чоғида максадини Алмазбек Атамбоев тили билан маълум килди. Ўшанда Атамбоев Путиндан хафсизлик чораси ўлароқ мамлакат жанубида база қуриб беришлигини илтимос қилган эди. Ҳозирги Тожикистондаги ҳижобга карши кураш кампанияси ҳам айнан ўша лоиҳаларга замин бўлишлиги муқаррар. Зеро ҳижобга карши кураш айнан Суғд вилоятида жорий килинган. Бу вилоят эса Қирғизистоннинг Баткен вилояти билан чегарадош. Баткен вилоятидаги ерлар, айникса чегара ерлари кенг саҳролардан иборат. Бундан ташкари у ердаги пост айни дамда Марказий Осиёнинг энг хавфсиз постларидан бири ҳисобланади. Яъни оддий халк, тожирлар ва тадбиркорлар бемалол ўз юмушлари билан бир давлатдан бошка давлатга визасиз бориб келадилар.
Матбуот бўлими аъзоси Мунаввара