G20 саммитида терроризмга (Исломга) қарши кураш масаласи муҳокама қилинди

0
595

G20 саммитида терроризмга (Исломга) қарши кураш масаласи муҳокама қилинди

7 июль куни Германиянинг Ҳамбург шаҳрида ташкил қилинган G20 саммитида Германия канцлери Ангела Меркел куннинг сўнгида саммитнинг иши ҳақида маълум қилди. Меркелнинг билдиришича, G20 давлатлари учрашув чоғида терроризмга (Исломга) қарши кураш борасида келишиб олган.

“G20 давлатлари терроризм (Ислом) барчамиз учун бирдек таҳдид эканлиги ва уни молиялаштираётган манбаларни қуритиш учун маълумот алмашинувини йўлга қўйишимиз зарур эканлиги устида иттифоқ тузишди”, деди Меркел.

Саммит расмий тарзда ўз ишини бошлашидан олдинги норасмий йиғилиш чоғида Россия Президенти Владимир Путин терроризмга (Исломга) қарши кураш учун келишилган ҳолда ҳаракат қилишга  бўлган эски чақириқларини қайта такрорлашини қайд этди. Путинга кўра, ҳеч бир давлатнинг ёлғиз ҳолда терроризмга (Исломга) қарши курашга қурби етмайди.

“Бу сафар биз G20 таркибидаги ҳамкорларимизни терроризмга (Исломга) қарши кураш учун келишилган ҳолда ҳаракат қилишга ва биргаликда терроризмнинг (Исломнинг) кенгайишига тўсқинлик қилишга даъватимизни қайта такрорлаймиз”, “Оламда бу ёмонликка қарши ёлғиз курашишга ва ундан ўз фуқароларини ҳимоя қилишга қодир бирор бир давлат йўқ. Шунинг учун Москва ҳар доим терроризмга (Исломга) қарши кураш учун БМТнинг ролини ҳурмат қилган ҳолда бирлашган жабҳа ташкил қилишга чақириб келади”, деди Путин.

Саммит бошланишидан олдин ёпиқ эшиклар ортида ўтган норасмий учрашувда G20 давлатларининг раҳбарлари замоннинг энг муҳим хатари деган эътиборда айнан терроризмга (Исломга) қарши кураш мавзусида бир фикрга келишди. Бу борада, Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков терроризмга (Исломга) қарши кураш бўйича Путиннинг баъзи янги ғоялар тақдим қилиш режаси борлигини билдирди.

NO COMMENTS