«Ўлим бор, аммо хор бўлиш йўқ»
إِنْ تَكُونُوا تَأْلَمُونَ فَإِنَّهُمْ يَأْلَمُونَ كَمَا تَأْلَمُونَ وَتَرْجُونَ مِنَ اللَّهِ مَا لَا يَرْجُونَ وَكَانَ اللَّهُ عَلِيمًا حَكِيمًا
«Агар қийналаётган бўлсангизлар, улар ҳам сизлар қийналганингиздек қийналмоқдалар. (Шу билан бирга) сизлар Аллоҳ томонидан улар умид қилмаган нарсани (яъни савобни, шаҳидлик неъматига муяссар бўлишни, қолаверса, ғалаба қозонишни) умид қилмоқдасизлар-ку?! Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир»
Диръадаги мавжуд катибалар халқ томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда ва Шом тоғути ҳужумларини қайтариш учун олиб борган амалиётларида шундай бир ишни бошладиларки, унга ўтган йиллар мобайнида қўзғолончилар тинмай ҳайқириб келган «Ўлим бор, аммо хор бўлиш йўқ»ни шиор қилдилар.
Бу иш ифлос сиёсий маблағдан пок бўлган ва қўллаб-қувватловчи давлатларнинг қарорларидан ўзларини пок тутган холис бир гуруҳ томонидан эълон қилинди. Эълон қилиниши биланоқ ҳақиқий башаралар фош бўлди. Уларнинг энг биринчиси, Иорданиядаги тебраниб оёғида аранг турган режим башараси бўлди. У айни холис иш амалга ошса, унинг берадиган самарасини сезгач, уни тўхтатиб қолиш ва йўқ қилиш учун ўзидаги бор куч ва имкониятини сарфлади: ярадорларни ўтказмай чегараларини ёпиб олди, қонхўр Асад ва кофир рус самолётлари учун ўзининг ҳаво йўлакларини очиб берди, ўзи эса, мусулмонларга қандай зарбалар беришини томоша қилиб турди… Бундан ташқари, ушбу холис ишни бартараф этиш ва унинг устида турган инсонларни йўқ қилиш учун ўз жосусларини ишга солди, бироқ у бир нарсадан ғафлатда қолди: шундай бир иш бўладики, унинг амалга ошишини Аллоҳнинг Ўзи зиммасига олади ва у албатта амалга ошади.
Иордания режими ортидан, бу ишни йўқ қилиш учун бошқа давлатлар ҳам ҳаракатга келиб, қурол-яроқ ортилган юклар жўнатиш ва айрим гуруҳларга атаб совға-салом юбориш орқали айни иш тизгинини қўлга олишга уринишди. Аммо бу саҳна ўйинининг ҳам ҳаммага миси чиқди, омадсиз муаллифидан тортиб, режиссёригача фош бўлди.
Бу ўйинлардан муқобил ўлароқ, ушбу холис иш ҳам, Диръа шаҳрини Асад ва унинг гумашталари ифлослигидан озод этишга қаратилган вазифалар ҳам тўхтовсиз давом этди… Асад кучлари ҳам одамлар ва техника жиҳатидан катта зарар кўрди. Бунга қўшимча, Шом тоғутининг Ҳиврон заминига тўпланиб олган галаси ҳам ташаббус тизгинини қўлдан бой бериб, жанговарлик руҳини йўқотди, қақшатқич жанг даҳшатидан тиззалари қалтираб қолди… Буларнинг барчаси ичи адоватга тўла русларнинг самолётлари ва Асаднинг порохли бочкалари тинмай Диръа осмонидан ёғилиб туришига, ракеталар билан зарбалар берилишига, «кулини кўкка совуриш» сиёсати мунтазам давом этишига… қарамай амалга ошди.
Эй Ҳиврон заминидаги холис зотлар!
Моли ва қуроли билан хўжайинлик қилган давлатлар қилмишлари оқибатини ўз тажрибангизда синадингиз. Сиз Аллоҳнинг нусрат-ёрдами то Унга ва шариатига ёрдам бермагунингизча ҳаргиз келмаслигига аниқ ишонч ҳосил қилдингиз. Сиздан фақат бир нарса талаб қилинмоқда: нусрат Аллоҳ Субҳанаҳунинг қўлида эканига, бу нусратини ўз қарорини хоин ва малайларга топшириб қўйганларга асло нозил қилмаслигига, балки юзини Аллоҳ Субҳанаҳудан ўзгага қаратмайдиган зотларга нозил қилишига имон-ишончда бўлиш.
Эй Шом заминидаги мусулмонлар!
Мана, Аллоҳнинг изни ила, жобир подшоҳларнинг зулматли бошқаруви ҳам ўзининг сўнгги нафасини олмоқда ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид бошқарув Тонги уфқда кўринмоқда, мусулмонлардан зўравонлик ва зулм кўтарилаётганидан дарак бермоқда. Сизнинг бундай зулмат қаршисида сабот билан тураётганингиз ушбу Тонг нафасларидан биридир. Сизга қарши тўпланган барча кимсаларнинг тақдири, албатта мағлубият бўлишини, орқасига қарамай қочиб қолишларини Аллоҳнинг Ўзи башорат бермоқда ва Унинг башорати ҳақдир. Шу боис сиз сабот билан турсангиз, Аллоҳдан офият сўрасангиз, бас. Сиз бугун буюк нусратлар ойи бўлмиш Рамазон соясидасиз, Аллоҳ Субҳанаҳунинг изни ила, саботингиз келаётган фатҳнинг бир қисми бўлажак.
وَاللَّهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ
«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир лекин одамларнинг кўплари (буни) билмаслар» [Юсуф 21]
Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти матбуот бўлими
Skype: TahrirSyria
Электрон почта: media@tahrir-syria.info – ahmadabdalwahab2@gmail.com
Сурия вилояти расмий сайти: www.tahrir-syria.info