МХДҚ: Чегарада теракт уюштиришни кўзлаган гуруҳ қўлга олинди

489
0

МХДҚ: Чегарада теракт уюштиришни кўзлаган гуруҳ қўлга олинди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг хабар қилишича, Қирғизистоннинг қўшни мамлакатлар билан чегарадош ҳудудларида террорчилик актлари уюштиришни мақсад қилган халқаро террор ташкилотининг 4 нафар аъзоси қўлга олинди. Қирғизистоннинг 21, 28, 31 ва 34 ёшдаги фуқаролари махсус хизматнинг тергов ҳибсхонасига қамалди.

 Хабарда айтилишича, қўлга олинганлар қўлбола портловчи мослама ва ўқ отувчи қуроллар қўллаган ҳолда чегарадош ҳудудларда бир қатор террорчилик ҳаракатларини амалга оширишга тайёргарлик кўриб келишган.

 “Қўлга олинган террорчилар халқаро терорчилик ташкилотларига аъзо бўлган ва улар мамлакатнинг чегара ҳудудларида теракт уюштиришни мақсад қилишган. Бундан мақсад ҳудуддаги барқарорликни издан чиқариш бўлган”,- дейилади хабарда.

 Мазкур ҳолат бўйича МХДҚнинг бош тергов бошқармаси Жиноят кодексининг бир қатор моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Туркистон:

Жуда кучли ички ва ташқи ҳимоя тизими ва таъсир қувватига эга бўлган Россия, Франция, Англия, Туркия… сингари қатор мамлакатлар ўз юртларида жуда кўп фуқороларининг ҳаётига зомин бўлган қўпорув амалиётларини олдини ола олишмаяпти. Негаки бу халқаро қўпорувчи ташкилотларнинг ортида халқаро сиёсатдаги етакчи давлатлар туради ва ўзлари учун манфаати бор деб билган барча мамлакатларда уларга керакли шароитларни яратиб беришади. Акс ҳолда, улар бу қўпорув ишларини тўнкаётган исломий ташкилотлар вакиллари ҳатто бир мамлакатдан иккинчисига мустақил ўтиб бориш имкониятига ҳам эга эмаслар.

Демак Қирғизистонда қўпорув ишлари амалга оширилиши керак бўлса, яъни халқаро қувватлар манфаати шунга далолат қила бошласа, уларни бизнинг ички ҳимоячи тизимларимиз ҳатто кўриб билиб туришган ҳолларида ҳам тўса олишмайди. Аксинча, у ғаламис кучлар билан бирга яна исломий ҳаракатларга бўҳтон тошини отишда давом этишга мажбур бўлишади.

Юқоридаги Қирғиз хавфсизлик кучларининг ваҳимали амалиётлари ҳам Қирғизистон мамлакатининг манфаатларига мос келмайдиган ҳатти ҳаракатларнинг давомидир. Чунки бу каби “террор ваҳимаси” номи остида олиб борилаётган тактик амалиётлар куфр олами бизларни ички муаммолар гирдобига тортиш учун атайин ўйлаб топишган сиёсий тузоқлардир. Ички хавфсизлик ҳаракатларимизнинг бу каби бўрттириб олиб боришаётган тактикаси Ислом ва мусулмонларни бир неча бўлакларга бўлиб юбориш стротегияси асосига қурилган. Яъни, бу каби ҳаракатлар аввало давлат билан мусулмонлар ўрталаридаги жарликни кенгайтиради. Сўнг, мусулмонларнинг ўртасида адоватли муомилаларни шакллантиради. Оқибатда давлат хизматчилари билан исломий кучлар тўқнашуви учун жуда хавфли муҳитни пайдо қилади. Буларнинг барчаси Қирғизистон мамлакатининг манфаатларига зид ва ўта хавфли кескин вазияларга олиб келади!

Ҳатто юртимизда исломий ҳаракатларнинг иштирокида қўпорув ишлар уюштирилиши ёки жангари ҳаракатлар олиб борилишига ҳам, мана шу ўрталаримизда шаклланиб бораётган зулм ва бўҳтонлардан келиб чиққан кескин вазият сабаб бўлади. Куфр олами бу кескинликни ўз мақсадлари сари атайин кучайтириб боради! Вақти келганида у, зулмдан сабр косаси тўлиб битган мусулмонлардан фойдаланиб, мамлакатда парокандалик пайдо қилишни кўзлаяпти! Ироқ, Сурия, Ливия, Миср, Авғонистон…. ва ҳоказо мамлакатлардаги бўлиб ўтаётган ҳодисалар бунга мисол бўла олади.

Қирғизистонда исломий ҳарбий ҳаракатлар хавфи ҳозирча мавжуд эмас! Лекин Токон Мамитов сингари хиёнатчи сиёсатчилар бош бўлиб, куч органларининг махсус бўлинмалари воситасида, бу хавфли вазиятни пайдо қилиш мақсадидаги тактика бўйлаб ҳаракат олиб боришяпти. Улар йўқ ердан исломий ҳарбий қувватлар пайдо қилиш учун куфр кучларига шароит яратиб боришмоқчи. Акс ҳолда ҳатто юқоридаги каби “ғаламис ниятили” бир неча шахслар ростдан қўлга олинган тақдирда ҳам, хотиржамлик, тинчлик ва ҳамжиҳатликни сақлаш мақсадида уларни бунчалик ошкор қилишмас эди. Яъни, минглаган орган ходимлари ва илмоний шахслар томонидан шунақанги ифлос жиноятлар содир этилганини яшириб келишаётганлари сингари буларни ҳам ошкор қилмас эдилар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here