Эрдоған: АҚШ Раққа амалиёти учун ПЙДни танлади

557
0

Эрдоған: АҚШ Раққа амалиёти учун ПЙДни танлади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған АҚШ ҳукумати Раққа амалиётида ПЙД билан ҳамкорлик қилишга оёқ тираб туриб олганлигини бидирди. Эрдоған бу ҳақида Португалиянинг РТП каналига берган интервюсида айтиб ўтди. Эрдоғанга кўра, у ўтган ойда АҚШга уюштирган ташрифида президент Доналд Трампни огоҳлантиришларига қарамай, АҚШ Раққа амалиётида ПЙД билан ҳамкорлик қилишни танлаган.

“Ҳозир мен Американинг ПЙД ва ЙПГга ёндашув тарзини замона талаби деб билмайман. Бу жуда нотўғри ёндашувдир. Аммо Американинг аскарлари ва зобитлари террор ташкилоти билан бирга ҳаракат қилмоқда. Афсуски Америка буларга жуда катта миқдорда қуроллар берди. Улар орасида оғир қуроллар ҳам, енгил қуроллар ҳам бор, миқдори жуда ортиқча даражада”, “Билишимча, АҚШ улар билан қўлни қўлга беришига қараганда, демак уларни (террор ташкилоти сифатида) қабул қилишмаяпти ва бугунги кунда террор ташкилотлари билан ҳамкорликда Раққага киришмоқда”, “Биз унга айтамизки, келинг бу ишни биргаликда қилайлик. Нега буни террорчи ташкилот билан қиляпсиз? Америка каби кучли давлатга террорчи ташкилот билан ҳаракат қилиш тўғри келадими? Буни ўзларига айтдик ва биз буни қабул қила олмаймиз. Аммо кўрдикки, оёқ тираб туришибди. Биз ҳам “яхшиликка бўлсин”, дедик. Аммо шуни ҳам айтдикки, агар мамлакатимизга кичик бир тажовуз амалга оширилса ҳам биз бу ҳақида ҳеч ким билан маслаҳатлашиб ўтирмаймиз, билганимизни қиламиз”, деди президент Эрдоған.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here