АҚШ самалётлари Раққа аҳолисини қирғин қимоқда

589
0

АҚШ самалётлари Раққа аҳолисини қирғин қимоқда

Барча нигоҳлар Қатарга қаратилган бир пайтда АҚШ самалётлари мусулмонларни ўлдиришда давом этмоқда. АҚШ бошчилигидаги ҳарбий коалиция Суриянинг Раққа шаҳрига уюштирган ҳаво зарбасида тинч аҳолидан 300 киши ҳаётдан кўз юмганлиги айтилмоқда. Бу ҳақида БМТнинг Сурия бўйича халқаро мустақил тергов комиссияси маълум қилди.

Комиссия раиси Пауло Сержио Пинҳеиро ва комиссия аъзоларидан бири Карен Конинг Абузайд БМТ Женева Офисида муштарак матбуот анжумани ўтказди. Анжуманда Суриядаги тинч аҳолининг вазиятини умумий жиҳатдан “жуда муҳим” дея баҳолаган Пинҳеиро “баъзан (Раққада) ИШИД назорати остида яшаётганлар тинч аҳоли вакиллари эканлиги ҳақиқати унутиб қўйилаётганлигига гувоҳ бўляпмиз”, деди.

Раққада коалицион кучлар ҳаво ҳужумларини кучайтирганлигига диққатни жалб қилган Пинҳеиро мазкур ҳужумларни “ортиқча экстримизм”, деб атади. Комиссия аъзоси Абузайд эса комиссия сифатида фақат коалициянинг ҳаво ҳужумларини қайдга олганликларини билдирди.

“300нафар тинч аҳоли ҳаётдан кўз юмди. Фақат Мансури қишлоғининг ўзидан 200 киши ўлдирилди”, деди Абузайд.

Шунингдек мазкур комиссининг билдиришича, Россия, Туркия ва Эрон тарафидан “жангларни тўхтатиш” битими тузилган тўрт минтақада ҳужумлар шиддат билан давом этмоқда. Фақатгина битта минтақада ҳужумлар бироз камайган холос.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here