Маттис: АҚШ армиясининг урушга тайёргарлиги мени ларзага солди
АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Маттис давлат бюджетидан Пентагонга маблағ ажратилишининг қисқартирилиши АҚШ армиясининг урушга тайёргарлик ҳолатини заифлаштирганлигини ва бу уни ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур қилганлигини билдирди. Маттис бу ҳақида АҚШ Президенти Доналд Трампнинг 2018 йилга доир бюджет таклифи борасида ташкил қилинган Вакиллар палатаси Ҳарбий Кучлар қўмитаси мажлисида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
“Мен бюджет қисқартилиши қарори кучга киришидан уч ой ўтиб нафақага чиққан эдим. Орадан тўрт йил ўтгач яна (Пентагонга) қайтар эканман, армиямизнинг урушга тайёргарлик ҳолатини кўриб, ҳайратдан ёқа ушлаб қолдим”, деди Маттис. У яна “Бюджет қисқартирилиши армиямизнинг урушга тайёргарлик ҳолатига етказган зарарни ҳеч бир душман етказган эмас”, дея қўшимча қиди.
АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) давлат бюджетидан умумий мудофаа харажати учун 574 миллиард доллар ва қўшимча сарф харажатлар учун 65 миллиард доллар, жами 639 миллиард доллар талаб қилган эди. Трампнинг бюджет режаси эса Пентагон бюджетида сезиларли ортиш амалга оширилишини назарда тутса-да, бироқ куч ишлатиш тарафдорлари бўлган Республикачилар талаб қилган бюджет ортишидан ортда қолмоқда.