Иброҳим Қалин: АҚШ билан ҳамкорликда фаолият юритишни давом эттирамиз

538
0

Иброҳим Қалин: АҚШ билан ҳамкорликда фаолият юритишни давом эттирамиз

Турк ҳукумати Сурияда АҚШ билан ҳамкорликда фаолият юритишни давом эттиради. Бу ҳақида Туркия президентининг матбуот котиби Иброҳим Қалин NTV телеканалида жонли эфир орқали берган баёнотида маъум қилди.

“Биз албатта ИШИДга қарши курашаётган коалициянинг бир қисми сифатида АҚШ билан ҳамкорликда ҳаракат олиб боришни давом эттирамиз. Худди Россия билан бирга ҳаракат олиб бораётганимиз каби”, деди Қалин.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон бундан бир ой аввал, яъни  АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашувидан аввал, агар АҚШ ПЙД ва ЙГПни қурол-аслаҳа билан таъминлайдиган бўлса АҚШ билан келиша олмаслигини бидирган эди.

“Бу тарзда давом этадиган бўлса, Америка билан муроса қила олмаймиз. АҚШнинг душманимиз бўлган террорчи гуруҳлар билан ҳамкорликда ҳаракат қилишини албатта тўғри деб билмаймиз. Ўйлайманки жаноб Трамп ҳам бизнинг бу тушунчаларимизга ижобий баҳо беради”, деган эди Эрдуғон.

Айни пайтда АҚШ Сурияда ИШИДга қарши курашни рўкач қилиб ПЙД / ЙПГга ҳарбий ёрдамлар юборишни давом эттирмоқда. Тахминан 3 ҳафта ичида ҳарбий техника ва қурол аслаҳалар юкланган жами 218та транспорт Раққанинг шимолидаги ПЙД аскарларига юборилди.

Сўнги олинган хабарга кўра, ҳарбий техника ва қурол аслаҳалар юкланган яна 70та транспорт АҚШнинг Ал-Ҳасакидаги Румейлан ҳаво базасидан кеча йўлга чиққан. Турк расмийлари Обама маъмуриятининг режаси деб даъво қилаётган ПЙДни қуроллантириш амалиёти Доналд Трампнинг расмий қарори билан амалга оширила бошлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here