Тожикистонда “Антитеррор-2017” машғулотларининг иккинчи қисми бошланди

485
0

 Тожикистонда “Антитеррор-2017” машғулотларининг иккинчи қисми бошланди

 “Sputnik” хабарига кўра, Душанбеда МДҲ хавфсизлик ва махсус хизматлари органлари раҳбар таркибининг йиғини очилди. Тожикистон пойтахтига Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Россия давлатлари делегациялари етиб келди.

 “Олдинда бизни тиғиз уч кун кутиб турибди. “Душанбе-Антитеррор-2017” ҳамкорлик машғулотлари учрашувимизнинг асосини ташкил қилади,- деди МДҲ Антитеррор маркази раҳбари Андрей Новиков.

 31-май куни Тожикистон давлат хавфсизлик қўмитаси раҳбарлигида машғулотларнинг иккинчи қисми бошланди. Махсус хизматлар террорчиларга қарши операцияни намойиш этадилар: телемарказни озод қиладилар. Ўқув машқлари Россия ва Тожикистон куч тизимларининг республика ҳудудига бостириб кирган шартли жангариларни йўқ қилиш билан якунланади. Антитеррор машқларининг биринчи босқичи 23-26 май кунлари ўтказилди.

 Иштирокчи давлатларнинг оператив бўлинмалари шартли террорчилик ташкилотларига жалб этиш билан шуғулланадиган шартли ёлловчиларга қарши ўзаро чора-тадбирларни амалга оширдилар. Бундан ташқари, улар IP-трафикни ҳамда ижтимоий тармоқларда ёлловчи ресурсларни аниқлайдиган қурилмани синовдан ўтказдилар.

 Тожикистон мудофаа вазири Ширали Мирзо МДҲнинг барча мамлакатлари олдида ўхшаш вазифалар турганини ва терроризмга қарши курашда ягона ёндашув ривожланаётганлигини таъкидлади.

 “Чегараларимиз яқинидаги вазият мураккаблигини сақлаб турибди ва бу таҳдидга қарши фақатгина биргаликда курашиш мумкин”,- деди вазир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here