Муборак рамазон ойини кузатиш натижаси ҳамда «Воқея» телеканалининг очилиши эълони

0
881

Муборак рамазон ойини кузатиш натижаси ҳамда «Воқея» телеканалининг очилиши эълони

Аузу биллаҳи минаш-шайтонир рожим

شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِيَ أُنزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِّلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِّنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ فَمَن شَهِدَ مِنكُمُ الشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُ وَمَن كَانَ مَرِيضًا أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِّنْ أَيَّامٍ أُخَرَ يُرِيدُ اللّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلاَ يُرِيدُ بِكُمُ الْعُسْرَ وَلِتُكْمِلُواْ الْعِدَّةَ وَلِتُكَبِّرُواْ اللّهَ عَلَى مَا هَدَاكُمْ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ

«Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ҳамда ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинди. Бас, сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса, рўза тутсин. Ва ким хаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда (тузалгач ёки сафардан қайтгач) тутади. Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди. Бу саноқни тўлдиришингиз ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учундир. Шояд шукр қилсангиз»                                                                                            [Бақара 185]

Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳнинг Росулига, ул зотнинг оилалари, саҳобалари ва ул зот билан дўст бўлганларга ҳамда ул зотга эргашиб, йўлидан юрган, Ислом ақидасини ўзининг фикратига асос қилиб олган, шаръий аҳкомларни эса амалларига ўлчов ва ҳукмларига манба қилган зотларга салоту саломлар бўлсин, аммо баъд:

Бухорий ўзининг саҳиҳида Муҳаммад ибн Зиёд орқали ушбу ҳадисни келтирди. Муҳаммад ибн Зиёд айтади, мен Абу Ҳурайра Gнинг бундай деганларини эшитгандим: Набий A ёки Абу Қосим A айтдилар:

«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةََ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ»

«Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ҳаво булут бўлса, шаъбон ойининг саноғини тўла ўттиз кун қилинглар».

Шу хусусда бизга Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштадан қуйидагилар келди:

————————-

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳнинг Росулига, ул зотнинг оилалари, саҳобалари ва ул зот билан дўст бўлганларга салоту саломлар ёғилсин ва баъд:

Эй мусулмонлар… Эй улуғ даъват эгалари… Эй кўрувчи ва эшитувчилар… Эй қалб эгаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлган холда (яъни сидқидилдан) қулоқ тутувчилар…

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ…

Мен сиз азиз биродарларимга ушбу ёқимли кечада икки ажойиб хушхабарни мамнуният ила етказмоқчиман:

Биринчиси: муборак рамазон ойининг кириб келганлиги:

Бугун 2017 йил 27 май, жумъадан шанбага ўтар кечасида муборак рамазон ойи кузатилгандан кейин ойни шаръий кўриш билан кўрилгани айрим исломий юртларда ўз исботини топди. Шунга биноан, эртага шанба куни муборак рамазон ойининг биринчи кунидир.

Бухорий ўзининг саҳиҳида Муҳаммад ибн Зиёд орқали ушбу ҳадисни келтирди. Муҳаммад ибн Зиёд айтади, мен Абу Ҳурайра Gнинг бундай деганларини эшитгандим: Набий A ёки Абу Қосим A айтдилар:

«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةََ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ»

«Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ҳаво булут бўлса, шаъбон ойининг саноғини тўла ўттиз кун қилинглар».

Ҳа, Аллоҳ Таоло ушбу улуғ ойни алоҳида-хос ой қилдики, унда Ўзи истаган бандаларини беҳисоб мукофотлайди. Росулуллоҳ A муттафақун алайҳи ҳадиси қудсийда бундай дедилар:

«كُلُّ عَمَلِ ابْنِ آدَمَ لَهُ، إِلاَّ الصِّيَامَ، فَإِنَّهُ لِي وَأَنَا أَجْزِي بِهِ…»

«Одам фарзандининг ҳар бир амали ўзи учундир, фақат рўза бундан мустасно. Чунки у Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим бераман…». Бу ой Ислом тарихида энг диққатга сазовор ишлар юз берган ойдир. Бу ойда Қуръони Карим нозил бўлган:

شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنْزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ

«Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб, ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб, Қуръон нозил қилинган» [Бақара 185]

Бу ойда мусулмонлар савоб амалларини қилишда бир-бирлари билан беллашадилар. Зеро унда ажр ва савоблар бир неча баробар қилиб берилади, мусулмонлар, сидқидилдан, ихлос ила рўза тутиш билан Аллоҳдан гуноҳларини мағфират қилишини умид қиладилар. Саҳиҳи Бухорийда Абу Ҳурайра G Набий Aнинг бундай деганларини ривоят қилади:

«مَنْ صَامَ رَمَضَانَ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ، وَمَنْ قَامَ لَيْلَةَ القَدْرِ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ»

«Кимки рамазонда сабр-тоқат қилиб имон билан рўза тутса, унинг олдинги гуноҳлари мағфират қилинади. Ким лайлатул қадрни сабр-тоқат қилиб имон билан бедор ўтказса унинг ҳам олдинги гуноҳлари мағфират қилинади».

Бу ойда мусулмонлар халифаси ва унинг волийлари юрт ва фуқаролар хавфсизлигини ҳимоя қилиб, Исломни бутун дунёга даъват ва жиҳод орқали етказар эди. Мусулмонлар халифаси Аллоҳ шариати билан ҳукм юритарди, Аллоҳнинг йўлида улар билан бирга жиҳод қиларди. Исломий армиялар Аллоҳнинг калимасини олий қилиш ва бутун дунёга адолат улашиш учун чўлу биёбонларни кечиб, маркаблари денгиз тўлқинларига шўнғир эди. Мусулмонлар қўшинлари океанга қараб, «Агар ортингда бирор юрт борлигини билганимизда эди, Ислом байроғини тикиш учун албатта сенга шўнғиган бўлар эдик», дея хитоб қиларди. Мусулмонлар халифаси булутга қараб, «Истаган ерингга ёмғир ёғдир. Чунки сен исломий юртларни суғорасан», дерди… Мусулмонлар халифалари ортида туриб, агар яхши иш олиб борса, белига қувват бўлардилар, агар яхши иш олиб бормаса, ундан ҳисоб талаб қилардилар, у ҳам, улар ҳам Аллоҳнинг шариати олдида баробар эди. Уммат, давлат ва жамиятни ҳаракатлантирувчи куч Ислом эди, Ислом билангина ҳаракат қилардилар. Рамазонни мўминлар юзлари ёруғ, кулгувчи ва хуррам ҳолда кутиб олардилар, бу ойни маҳзунлик билан кузатиб, ундаги яхшиликларга гувоҳ бўлиш ва икки дунё ютуғини қўлга киритиш учун унга яна муштоқ бўлардилар. Зеро, энг буюк ютуқ мана шудир.

Биз Аллоҳ Субҳанаҳуга дуо қилиб, ушбу ойни жамики мусулмонлар учун яхшилик ва баракот ойи қилишини, келаси Рамазонни рошид Халифалик барпо этилган ҳолда олиб келишини сўраймиз. Дарҳақиқат, халифа ой кузатилишини ўзи бошқаради ва фақат ўзи эълон қилдиради, кейин бу ойни жиҳод, нусрат, баракот ва бандаларга раҳмат ойига айлантиради. Ана шунда Рамазон Халифалик соясида давом этади, ўз нури ва зиёсига ҳамда ибодат ва жиҳод ойи бўлган ҳолатига қайтади, қайтадан икки марта такбир айтиладиган бўлади: муаззин рўза ифтори учун такбир айтади, мужоҳид нусрат қучгани билан такбир айтади… ва бунга Аллоҳнинг изни ила яқин қолди.

إِنَّ اللَّهَ بَالِغُ أَمْرِهِ قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْرًا

«Албатта Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчидир. Дарҳақиқат Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир» [Талоқ 3]

Сизга иккинчи хушхабарим шуки, ушбу муборак кечада «Воқея» канали иш бошлади.

Ҳа, бугун Ҳизб ут-Таҳрирнинг ахборот дарахти мева берди, мева берганда ҳам, қип-қизариб, тотли ва баракали бўлди, кўриб кўзлар қувонади, қалблар ором олади… унинг томошабинлари тойилиш, адашиш ва алданишдан омон қолади, бу мева ҳақни баралла айтади, ботилни яксон этади, уни дил кўзлари томоша қилади, шу мевага лойиқ бўлганларга ва ўзи ҳозир бўлган холда (яъни сидқидилдан) қулоқ тутганларга яхшилик олиб келади… Бу меванинг номи ҳам «Воқея» (ҳимоя қилувчи), атамаси ҳам «Воқея»дир… қандай ажойиб ном ва атама-я, чунки у нури билан йўлни ёритиб, баралла айтувчи ҳақ сўзлари билан тўғри йўлга етаклайди:

قُلْ هَذِهِ سَبِيلِي أَدْعُو إِلَى اللَّهِ عَلَى بَصِيرَةٍ أَنَا وَمَنِ اتَّبَعَنِي وَسُبْحَانَ اللَّهِ وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ

«Айтинг – мана шу Менинг йўлимдир, Мен Аллоҳга даъват қиламан, Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга-ишончга эгамиз, Аллоҳни поклайман, (Зеро) мен мушриклардан эмасман»  [Юсуф 108]

Ва ниҳоят: мен бисмилло ила, кўзимиз қувончи бўлмиш «Воқея» очиқ, деб эълон қиламан… Токи, у эшиттиришлар бериб келаётган радиога ва Роя газетасига етиб олсин ва улар билан, эшитадиганимиз, ўқийдиганимиз, томоша қиладиганимиз гўзал сўзларни нидо қилиб, қалбларни тирилтирсин, бутун дунёга эзгулик улашиб, осмони фалакка етиб борсин… Сўнгги дуоимиз бутун оламлар Парвардигори Аллоҳга ҳамд айтмоқликдир.

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бирдарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта – Ҳизб ут-Таҳрирнинг амири

————————-

Шунингдек, мен ҳам Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими раиси ва матбуот бўлими ходимлари томонидан ушбу муборак ой муносабати билан йўлланган табрикни Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштага ва барча мусулмонларга етказаётганимдан мамнунман. Аллоҳ Субҳанаҳудан барчамизни ушбу мағфират ва яхшиликлар ойи бўлмиш рамазон ойида дўзахдан озод этилган бандалар жумласидан қилишини ҳамда Лайлатул Қадрга етказиб унинг ажрига эришган зотлардан қилишини сўраб қоламиз.

Аллоҳим, осмонлару ернинг Парвардигори, бизни тез орада, кечиктирмай, иккинчи рошид Халифаликда мусулмонлар халифасига байъат бериш билан шарафлантир…

Аллоҳим омин, омин, омин.

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Жумъадан шанбага ўтар кечаси, ҳижрий 1438 йилги муборак рамазон ойининг биринчи куни, милодий 2017 йил 27 май.

Доктор Усмон Баххош

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими раиси

Манзил: ал­Мазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават

Почта қутиси 14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

NO COMMENTS