АҚШ Афғонистон ботқоғига ботиб бормоқда!

0
584

АҚШ Афғонистон ботқоғига ботиб бормоқда!

АҚШ Афғонистонга кирган 2001 йилдан буён кундан-кунга ботқоққа ботиб бормоқда. Ўтган 16 йиллик даври мобайнида Толибон ва афғон халқига қарши курашда унинг триллионлаб долларлари ҳавога учиб кетди. Афғонистон тоғларида 2300дан ортиқ аскаридан маҳрум бўлди. 20 мингдан ортиқ аскар ногирон бўлиб уйига қайтди.

Дунёнинг энг кучли давлати ҳеч қандай давлатга эга бўлмаган бир ҳаракатга қарши 16 йил жанг олиб борган бўлса ҳам, Афғонистондаги вазият АҚШ ва НАТО учун яна-да оғирлашгани кузатилмоқда. Толибон ва афғон халқига қарши урушда бир трилион доллардан ортиқ харажат сарфланганига қарамай, мамлакатнинг деярли 50% қисмига етиб борган Толибоннинг муваффақияти НАТО ва АҚШ генералларини оғир ўйга чўмдирди. Улар учун энг хавфсиз жой ҳисобланган пойтахт Кобулда ҳам кетма-кет амалга оширилган ҳарбий амалиётларга қараганда, мамлакатда АҚШ ва НАТО кучлари учун хавфсиз жойлар торайиб бормоқда.

Толибон “Мансура амалиёти” номи остида баҳор ҳужумларида илгарилашда давом этмоқда. Ҳаракат томонидан тарқатилган расмий баёнотда айтилишича, Мансура амалиёти хорижий аскарларга қаратилган. Сўнги олинган хабарга кўра, Толибон ҳаракати  кеча Баграм туманида бир танкни портлатиб 4 АҚШ аскарини ўлдирган. Бундан бир неча кун аввал Қобулда НАТО автоуловларига қилинган ҳужумда 8 киши ҳалок бўлган ва 25 киши жароҳат олган эди.

Айни пайтда Афғонистон ҳукумати Толибондан мағлуб бўла бошлагач, яна ёлғон хабарлар тарқата бошлади. Толибон кучлари қўлга олган стротегик аҳамиятга эга Қундуз вилоятига қарашли туманларни Афғон ҳукумати давлат телевидениясига интервю бериш орқали вилоят назорати ўзларининг қўлида эканлигини маълум қилди. Ваҳолангки, Толибон ҳаракати туман назорати ўзларининг қўлларида эканлигини ҳукумат биносида туриб, видео тасвир орқали намойиш қилмоқда.

NO COMMENTS