Эрдуғон: Трампга ўзим батафсил тушунтираман

597
0

Эрдуғон: Трампга ўзим батафсил тушунтираман

АҚШ президенти Доналд Трамп ПКК (Курд ишчилар партияси)нинг Суриядаги бўлими “ПЙД”ни қурол-аслаҳа билан таъминлаш ҳақидаги қарорга имзо чекди. Бу ҳақида АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) эълон қилди. Пентагон матбуот котиби Дэйна Уайт ўзининг ёзма баёноти орқали маълум қилишича президент Трамп Раққада аниқ ғалаба қозониш учун зарур бўлганда, “Сурия демократик кучлари”ни қурол-аслаҳа билан жиҳозлашни АҚШ Мудофаа вазирлигига топширган.

АҚШнинг мазкур қарори ҳақида “ПЙД”нинг ҳарбий қаноти ҳисобланган ЙПГ расмийларидан бири ҳам баёнот берди. ЙПГ расмийсига кўра, Раққани қисқа вақт ичида ИШИДнинг қўлидан озод қилиш учун бу қурол-аслаҳаларга эҳтиёж туғилади.

“АҚШ яқинда бизга миномёт, ҳарорат тарафга йўналувчи ракеталар, оғир пулемётлар, автоматик қуроллар, оғир автомат қуроллари, зирҳли транспорт воситалари ва танклар юборади. Бу қуроллар бизга жуда зарур. Раққа марказига юриш қилганимизда танк ва зирҳли транспорт воситалари керак бўлади”, деди ЙПГ расмийси.

Маълумки, Туркия бу ташкилотларни ПККга боғлиқлиги учун террорчи ташкилотлар деб эълон қилган. Шунинг учун Анқара ЙПГнинг Ракка амалиётига иштирок этишига эътироз билдириб келади. Аммо Туркиянинг яқин иттифоқчиси бўлган АҚШ унинг эътирозларига қарамай, ЙПГни оғир қуроллар ва зирҳли автоуловлар билан таъминламоқда. Турк расмийлари эса бунга қарши эканликларини айтиб, ҳар қандай ҳизмат бўлса, ўзлари тайёр эканлигини айтишмоқда. Иттифоқдошларига, хусусан АҚШга қарата бир неча бор “террорчиларнинг эмас, бизнинг ёнимизда бўлинг”, дея баёнот берди.

Қизиғи шундаки, Туркия делегацияси АҚШда музокара олиб бораётган бир вақтнинг ўзида Трамп Туркиянинг душманларига оғир қуроллар бериш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Шундай бўлишига қарамай, Туркия делегацияси жиддий қаршилик кўрсатиб, АҚШни тарк этмади. Шунингдек, Президент Эрдоған ҳам 16 май кунига белгиланган АҚШга ташрифини бекор қилмади. Демак, мана шундан кўриниб турибдики, АҚШ қандай қарор қабул қилса ҳам, Туркиянинг заиф қаршиликларини эътиборга олмайди ва Туркия АҚШнинг қарорларига сўзсиз итоат қилади.

Президент Эрдуғон Сиерра Леоне президенти Эрнест Баи Корома билан ташкил қилган муштарак матбуот анжуманида шундай деди: “Сурия ва Ироқдаги ҳар қандай ўзгариш биз учун тўғридан-тўғри миллий хавфсизлик масаласи ҳисобланади. Биз иттифоқчилармизни террорчи ташкилотларнинг эмас, балки, бизнинг ёнимизда туришларини истаймиз. Ушбу масала юзасидан муносабатимизни ва Трампнинг қарорларига нисбатан андишаларимизни 16 май куни президенти Трамп билан бўладиган учрашувимизда шахсан ўзим батафсил тушунтираман”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here