Яҳудийлар яна бир Фаластин ўсмир қизни отиб ўлдирди

749
0

Яҳудийлар яна бир Фаластин ўсмир қизни отиб ўлдирди

Исроил кучлари “пичоқ билан ҳужум қилишга уриниш” баҳонасида фаластинликларни отиб ташлаш ҳолатлари купайиб бормоқда. Исроил полицияси Шарқий Қуддусдаги Масжидул-Ақсонинг ичида пичоқ билан ҳужум қилишга уринганликда айблаб яна бир ёш қизни отиб ўлдирди. Камида 20 марта ўқ узилиши оқибатида 16 ёшли Фотима Ҳожичи ҳаётдан кўз юмди. Фотима яҳудийлар ўқидан жароҳат олиб, жонталаш бўлиб ётган пайтда унга ёрдам бермоқчи бўлган Қуддуслик бир йигит ҳам калтакланиб, сўнг қамоққа олинганлиги айтилмоқда.

Воқеа ортидан Фаластин Ташқи ишлар вазирлиги дарҳол баёнот чиқариб, Исроил ҳукуматини “хуморидан чиққунча” оғзига келган гаплар билан айблади. Халқаро ҳамжамиятдан Фаластин халқини Исроил зулмидан ҳимоя қилиш талаб қилинган ва қотилларнинг ҳисоб бериши лозимлиги таъкидланган баёнотда 16 ёшли фаластинлик қизнинг совуққонлик билан ўлдирилишига ҳақиқий жавобгар Бинямин Нетаняху бошчилигидаги Исроил ҳукумати эканлигини қайд этилди.

 “Нетаняҳу ҳукумати Фотиманинг совуққонлик билан ўлдирилишига жавобгардир. Фотимани қатл қилиш билан Исроил ҳимоясиз Фаластин халқига нисбатан мунтазам жиноятлари рўйхатига яна бир жиноятни қўшди”, “Пичоқ билан ҳужум қилишга уринишда айблаб, 5 нафар Исроил полицияси бир вақтнинг ўзида битта қизга тинимсиз ўқлар ёғдиришган. Пичоқ билан ҳужум қилишга уриниш даъвоси Фотиманинг ёнига пичоқ ташлаб қўйиш билан ўз исботини топмайди”, “Халқаро ҳамжамият Исроилнинг жиноятларига сукут сақлашда давом этиши жиноятни давом эттиришга тарғиб маъносини англатади”, дейилади жумладан Фаластин ташқи ишлар вазирлиги тарафидан чиқарилган ёзма баёнотда.

Шунингдек Исроил полициясининг жиноятини оғир сўзлар билан танқид қилган Фаластин Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида яҳудийлар ўқидан жароҳатланиб ерда ётган Фотимага яна ўқ узилиши ва тез ёрдамга изн берилмаслиги халқаро қонунга зид эканлигини қайд этилди. Баёнотда айтилишича, Фотима Исроил полициясидан 10 метр узоқ масофада бўлган ва бирор бир таҳлика туғдирадиган даражада бўлмаган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here