Атамбаев: Санкт-Петербургдаги гумонланувчини нотўғри йўлга рус скинхедлари тортган бўлиши мумкин

695
0

Атамбаев: Санкт-Петербургдаги гумонланувчини нотўғри йўлга рус скинхедлари тортган бўлиши мумкин

 Санкт-Петербургдаги теракт гумонланувчисини нотўғри йўлга Россиядаги ксенофоблар билан скинхедлар тортган бўлиши мумкин. Будай фикрни Алмазбек Атамбаев ғалаба куни муносабати билан ўтказилган митингда сўзлаган нутқида билдирди.

 “Яқинда Санкт-Петербургда террорист – албатта буни оқлаб бўлмайди – метро вагонини портлатиб юборди. Ўнлаб одамлар қурбон бўлган фожиадан сўнг айрим россиялик сиёсатчилар билан ОАВ Қирғизистондан борган мигрантларга муаммо яратмоқда. Россия давлат Думаси депутати “Россия-1” телеканали эфири орқали Қирғизистондан борган мигрантларга нисбатан қаттиқ чора кўришга чақирди… Питердаги терактда бош гумонланувчи Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида яшаган ўзбек бўлиб чиқса, бунда ҳамма ўзбек ва қирғизларни айблаш керак эмас. Ахир у ҳам отаси сингари Россия фуқароси бўлган. 16 ёшидан бошлаб Россияда яшаган. Эҳтимол, айнан ксенофобия ва скинхедлар (рус миллатчи гурухлари) уни экстремист бўлишига сабаб бўлгандир. Буюк Россиянинг куч-қудрати унда яшаётган жамики миллат ва халқларни бирлигида. Бунинг учун ирқчилик ва ксенофобиянинг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш зарур. Сиёсатчилар буни Россия президенти Владимир Путиндан ўрганиши керак”,- деди Атамбаев.

Таҳлил:  

Охирги вақтда Россия Қирғизистонга босим ўтказиб, уни Ислом ва мусулмонларга қарши кескин ва ғирром услублар билан ифлос чора тадбирлар кўришга мажбурлаш ҳаракатларини олиб бораётган эди. Россия “Афғонистонда жангарилар ҳаракатга келиб, Ўрта Осиё томонга мобилизациялашиб келяпти” деб ваҳима кўтара бошлади. Питердаги қўпорув амалиётини амалга ошириб, Қирғизистон мигрантларига босим ўтказишни бошлади. Сўнг Путин Бишкекда Ўрта Осиё президентларини тўплаб, уларга босим ўтказиш орқали минтақада террор ваҳимасини кўтариш вазифасини юклади. Мақсади Путиннинг режимига қарши авж олиб бораётган фикрлар ва шу фикрлар асосида юзага келаётган норозиликлардан Россия аҳолисини чалғитиб юбориш ҳамда рус халқи учун Ўрта Осиё мусулмонларини хавфли, хатарли қилиб кўрсатиш эди. Бунинг учун Қирғизистон ҳам Путиннинг ҳимояси учун ўз фуқоролари бўлган мусулмонлар номидан бир неча қўпорув амалиётлари уюштириб, Путин режимининг мақсадларига парралел ҳаракат олиб бориши керак эди.  Юқоридаги президент Атамбаевнинг нутқи, Қирғизистон ўз фуқоролари бўлган мусулмонларга қарши Россия хавфсизлик кучлари маслаҳат бераётган йўлга юришдан бош тортаётганига далолат қилаётгандек кўриняпти. Путин тарихда Гитлер, Пиначет Мелошевич… сингари инсоният душманлари сафидан ўрин олди! Атамбаев тарихда қандай президент бўлиб тарихда қолар экан?!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here