АҚШ янги маъмуриятининг биринчи қадамлари

0
615

US President Donald Trump takes the cap off a pen to sign an executive order to start the Mexico border wall project at the Department of Homeland Security facility in Washington, DC, on January 25, 2017. / AFP PHOTO / NICHOLAS KAMM

АҚШ янги маъмуриятининг биринчи қадамлари

Саудия Арабистони ва Туркия каби Ислом ўлкаларининг раҳбарлари яхшилик кутаётган АҚШнинг янги маъмурияти биринчи қадамларидаёқ мусулмонларнинг бошига бало бўлишни бошлади. “Энг аввало Америка” шиори билан ўз фаолиятини бошлаган АҚШ президенти Доналд Трампнинг илк 100 кун ичида ташқи сиёсатда қабул қилган қарорлари Сурия, Яман, Афғонистон ва Ироқда юзлаб тинч фуқароларнинг ёстиғини қуритди.

Сурияда мусулмонлар фарз намозини адо этаётган масжиднинг ҳаводан ҳужумга тутилиб, вайрон қилиниши оқибатида 63 нафар номозхон ҳалок бўлди. АҚШ Марказий кучлари қўмондонлиги ҳужумни ўз зиммасига олди.

Шунингдек, 23 март куни Мосулда 200 кишининг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлган ҳужумни ҳам АҚШ ўз зиммасига олди. Мазкур ҳужум Ироқ армиясининг талабига биноан амалга оширилганлигини билдирган АҚШ, ҳужум учун координат нуқталарини Эронга боғлиқ “Ҳашди Шаби” ташкилотидан олганлигини тасдиқлади.

Раққани қамал қилиш жараёнида Фурот дарёсининг жанубида жойлашган Мансура шаҳридаги мактаб биносига уюштирилган ҳужумда эса 40 нафар қочқин ҳалок бўлди. АҚШ ҳеч бир далил келтирмаган ҳолда бу мактаб биноси ИШИД тарафидан қўлланилганлигини даъво қилиб, тинч фуқаролар қурбон бўлганлигини рад этди.

АҚШ ҳаво кучлари Мосул ва Раққадан чиқиб кетаётган минглаган одамларни ИШИД баҳонасида В-52 оғир жангавор самолётлар билан ҳужумга тутди. натижада 3 кун давомида 600га яқин фуқаро ҳалок бўлди.

29 январ куни АҚШ махсус операциялар гуруҳи Яманнинг Ал-Байда шаҳридаги бинога рейд уюштирди. Рейд давомида юзага келган тўқнашувда 39 киши ҳалок бўлди.

АҚШ ҳаво кучлари Афғонистонга “бомбаларнинг онаси” номини олган энг катта бомбани ташлади. 14 апрел куни АҚШ ҳаво кучлари Афғонистоннинг Нангаҳор шаҳрида тинч аҳоли яшайдиган минтақани нишонга олиб, амалга оширган ҳужумда 94 киши ҳаётдан кўз юмди.

Трамп Оқ уйда берган баёнотида бу ҳужумдан жуда фахрланишини билдириб, “яна бир муваффақиятли амалиёт”, деб атади.

NO COMMENTS