Сурия масаласи бўйича учрашув қолдирилди
БМТ, АҚШ ва Россия ўртасида Женевада ўтказилиши режалаштирилган Сурия масаласи бўйича учрашув қолдирилди. Бу ҳақида БМТ вакили Стеффан де Мистура БМТнинг Женевадаги офисида ташкил қилинган матбуот анжуманида эълон қилди. Мистуранинг билдиришича, баъзи шароитлар тўғри келмаганлиги учун уч томонлама йиғилиш қолдирилган.
“Бунинг ўрнига Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Геннадий Гатилов билан қизғин музокаралар ўтказилади. Остона ва Женева жараёнини муҳокама қиламиз”, деди БМТ вакили.
АҚШ нима учун бу учрашувга иштирок этмасликка қарор қилганлиги ҳақида берилган саволга “Бунинг сабабини уларнинг ўзларидан сўрашингиз керак”, деб жавоб берди БМТ вакили.
Мистура Женева-6 учрашуви майдондаги ўзгаришларни эътиборга олган ҳолда, қулай бир кунда ўтказилиши кўзда тутилганлигини қайд этди.
Женева-5 музокаралари 22 март ва 1 апрел кунлари бўлиб ўтган эди.
Туркистон:
Сурияда илмоний режим ўрнатиш учун Женевада, Остонада ёки бошқа-бошқа жойларда бир қанча йиғилишлар ўтказилди. Сурияда муваққат ҳукумат ташкил қилиш, янги конституция ишлаб чиқиш ва сайловлар ўтказиш ҳақида қарорлар қабул қилиш учун бор имкониятлар сарфланди.
АҚШ бошчилигидаги коалицион давлатларнинг бирдан-бир мақсади Сурияда илмоний яъни Исломни ҳаётдан узоқлаштирган демократик давлатни тиклашдир. Бу борада Россия, Туркия ва Саудия Арабистони каби давлатлар пой-патак бўлиб АҚШга хизмат қилишмоқда. “Биз Сурияда илмоний демократик давлат қурилишининг тарафдоримиз”, деган баёнотларни Туркия расмийларидан ҳам, бошқаларидан ҳам такрор-такрор эшитиб келяпмиз.
“Суриянинг келажагини Сурия халқи белгилайди” деган гаплар эса фақат оғизда қолган гаплардир. Чунки Сурия халқи Шариатдан бошқасини тан олишмаяпти. Бироқ улар “Сурия халқи” деганда Асаднинг илмоний режимига қарши бош кўтарган халқларни эмас, балки меҳмонхоналарда ағанаб ётган ва чўнтаклари пулга тўлдириб қўйилган бир нечта кишиларнигина назарда тутмоқдалар.
Шундай бўса-да куфр олами Сурияда ўзлари кўзлаган натижага эриша олмаяпти. Чунки Сурия халқи Исломий бошқарув тарафдори эканлигини баралла эълон қилиб, илмоний давлатни қатъиян рад этмоқдалар. Шунинг учун бугунгача бўлган уринишларнинг барчаси пучга чиқди. Женева 6-7-8-9 ва ҳоказо учрашувлар давом этиши мумкин. Аммо улардан ҳам бирор натижа чиқмаслиги кўриниб турибди.