Индонезияда Халифалик дастури
Дунёнинг элликдан ортиқ давлатларида Исломий ҳаётни янгидан бошлаш учун фикрий ва сиёсий фаолият юритиб келаётган Ҳизб ут-Таҳрир уюшмаси Индонезияда Ражаб ойининг биринчи кунидан бошлаб “Халифаликнинг бекор қилиниши” номли дастур устида иш олиб бормоқда. Айни пайтда мамлакат бўйлаб 36та йирик шаҳарда Халифаликнинг бекор қилинганлигини Ислом Умматининг ёдига солиш учун кенг миқёсда фаолиятлар олиб бориляпти.
Турли транспорт воситалари, айниқса мотоцикллар иштирокида кенг кўламли намойишлар олиб борилмоқда. Шаҳарларнинг асосий кўчаларида ташкил қилинган намойишларда Расулуллоҳ (Соллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг “Уқоб” ва “Роя” байроқлари билан барча инсонларнинг эътибори Халифалик тизимининг муҳимлигига жалб қилинмоқда. Инсонларнинг зайиф ақли тарафидан тўқиб чиқарилган демократик илмоний тизимнинг зулмати ўрнига Халифалик тизимининг нури тақдим этилмоқда.
Ҳизб ут-Таҳрир бошчилигида олиб борилаётган мазкур тадбир – инша Аллоҳ – 23 апрел якшанба куни “Халифалик конференцияси” билан ниҳоясига етиши кўзда тутилган.