Спайcер: Россия хато йўлни танлади

532
0

Спайcер: Россия хато йўлни танлади

Оқ уй матбуот котиби Шон Спайcер Асад режимини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётган Россияни хато йўлни танлаганликда айблади.

“Россия Сурия, Шимолий Корея ва Эрон билан ёнма-ён турибди. Россиядан ташқари бу давлатлар муваффақиятсиз давлатлардир. Бундай вазиятда шубҳасиз Россия ўзини халқаро ҳамжамиятдан изоляция қилиб олмоқда”, деди Оқ уй матбуот котиби.

Спайсер Асад режими аллақачон кимёвий қуролга эга бўлмаслиги ва бу борадаги битимга Россия ҳам имзо чекканлигини эслатиб ўтди. Спайсерга кўра, Асад кимёвий қуролни бошқа қўлламаслик учун Москва унга ўз таъсирини ўтказиши лозим.

Туркистон:

Россия буюк давлатлар қаторида турсада, бироқ Яқин Шарқ минтақасида ўз билганича иш юритиш имкониятига эга эмас. Шунга кўра Россия у ерларда ўзи тузган режа асосида иш олиб бора олмайди. Унинг у ерларда қиладиган бирдан-бир иши келишилган битим доирасида Америкага хизмат кўрсатишдан иборатдир.

Шунинг учун ИШИДга қарши кураш олиб бораётганлигини даъво қилаётган Россия Ироқда ҳеч қандай фаолият олиб бораётгани йўқ. Ваҳолангки йирик миқдорда нефту газ ва ресурсларга бой бўлган Ироқда ҳам ИШИДнинг анчагина нуфузи бор. Мана шундан кўриниб турибдики, Россия бу минтақаларда АҚШнинг рухсати ва кўрсатмаси билангина иш юритади. Россия бу борада Америкага бироз бўлса ҳам, таъсир ўтказишга қодир эмас.

Шунингдек, Россия Сурияда ҳам, ўзининг мустақил сиёсатини юргиза олмайди. У фақат ўзига юкланган вазифани қойилмақом қилиб амалга оширмоқда холос. Яъни рус ҳукмдорлари сиёсий жиҳатдан узоқни кўра олмаганликлари туфайли АҚШнинг Суриядаги ўзи қила олмайдиган ишларини бажариб бермоқда. Спайсернинг сўзлари эса, Сурия масаласида АҚШни оппоқ қилиб кўрсатиб, барча айбни Россияга юклашдан бошқа нарса эмас.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here