Ясин Актай: АҚШ аввал бошдан Асадни қўллаб-қувватлаб келди

680
0

Ясин Актай: АҚШ аввал бошдан Асадни қўллаб-қувватлаб келди

Туркияда ҳукмрон “Адолат ва Тараққиёт” партияси раҳбарининг ўринбосари Ясин Актай АҚШ аввал бошдан Асаднинг қулаши тарафдори бўлмаганлигини қайд этди. Унинг бу баёноти АҚШнинг янги маъмурияти шу вақтгача жар солиб келаётган “Сурия президенти Башар Асадни қулатиш” қароридан воз кечганлигини эълон қилиши ортидан янгради.

Башар Асад билвосита Американинг, бевоста Россия ва Эроннинг қўллаб-қувватлаши остида сақланиб келганлигини билдирган Актай “Гарчи АҚШ Асадни мансабидан кетказиш ҳақида жар солиб келган бўлса ҳам, аммо амалий тарафдан Асадни қўллаб-қувватлаб келди”, дея таъкидлади.

“Инсониятга қарши жиноят содир этган кишининг мансабида қолиш-қолмаслиги муҳокама қилинмоқда. Бундан ташқари Асад маъмуриятини халқаро ёрдамлар ушлаб турибди. Унинг ўз кучи билан тура оладиган ҳоли йўқ, бироқ унга воз кечиб бўлмайдиган шахс сифатида қаралмоқда. Асад Америка, Россия ва Эроннинг қўллаб-қувватлаши бўлмаган ҳолда ўз мансабида қола олса, марҳамат, қолсин. Лекин бунинг иложи йўқ”, деди Актай.

Туркистон:

Ясин Актай АҚШнинг Сурия президенти Башар Асадни қўллаб-қувватлашини танқид қилар экан, Туркиянинг Сурия сиёсатида АҚШ режаси бўйича ҳаракат олиб бораётганлигидан кўз юмди. Ваҳолангки Туркия ҳукумати Сурияда инқилоб ҳаракати бошланган кундан бошлаб АҚШ тузган лойиҳалар бўйича қадам ташлаб келмоқда. Ҳатто Туркия АҚШнинг Сурияда олиб бораётган сиёсатида муҳим рол ўйнаб бераётган учта давлатдан бири эканлиги кундек равшан. Масалан, 2012 йилдан бошлаб Америка Қўшма Штатлари раҳнамолигида ташкил этилган Сурия Миллий Кенгаши ва Сурия инқилобий кучлар коалициясини дастаклаб келмоқда. Женева конференсияси орқали Асаднинг умрини узайтириш мақсадида сиёсий ечим топиш учун Россия ортидан ҳаллослаб югурган ҳам Туркиядир. АҚШ Асадни сақлаб қолиш учун Россияни ишга солди, Туркия эса уни қўллаб қувватлади. Ҳалабни мужоҳидлардан бўшатиш йўлида АҚШга катта ёрдам берди. Шунингдек, ИШИД баҳонасида мусулмон аҳоли устидан бомбалар ёғдираётган ҳамда масжидлар ва шифохоналарни одамлари билан қўшиб вайрон қилаётган АҚШ самалётлари Пентагондан учиб келаётгани йўқ, Туркиянинг изни ила Инжирлик базасидан ҳавога кўтарилмоқда. Шундай экан, Туркия ҳукуматини Сурия ҳалқининг тарафдори деб айтиш мумкинми?

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here