Тожикистонда “зарарли” адабиётлар қаттиқ назорат остига олинди

0
505

Тожикистонда “зарарли” адабиётлар қаттиқ назорат остига олинди

Тожикистон маданият вазирлиги ҳукуматнинг махсус рухсатисиз мамлакатга китоб олиб кириш ва олиб чиқишни  ман  қилди. Бу ҳақида Тожикистон маданият вазирлигидаги тарихий ва маданий меросдан фойдаланиш ва уни ҳимоя қилиш бўлими раҳбари Шерали Ходжаев Озодлик радиосига билдирди.

Унга кўра, сонидан қатъий назар китоб олиб кираётган ҳар қандай фуқаро маданият вазирлигидан ижозат олиши шартдир. Бу қарор барча китобларга тааллуқли бўлиб, бу ерда китобнинг қайси тил ва имлода ёзилганлигининг аҳамияти йўқ.

Сўнгги маълумотларга қараганда тожик божхона ходимлари томонидан мамлакат чегараларида фуқаролардан форс ва араб имлосида битилган ўнлаб адабиётлар мусодара қилинган. Тожик таҳлилчиларидан бири Саъди Юсуфининг фикрига кўра, расмий ҳукуматнинг бу қонунни жорий қилишидан мақсади, мамлакат ичкарисига хатарли диний оқимлар адабиётининг кириб келишлигини олдини олишдир. Шу билан бир қаторда божхона ходимларининг диний саводи йўқлиги ва Арабий, форсий алифбодан етарли даражада билимга эга бўлмаганлиги боис, улар ҳар қандай нотаниш адабиётларга шубҳа билан ёндашиб мусодара қилишмоқда. Бундан илгари, Тожикистон Ички ишлар бошқармаси ва дин ишлари бўйича қумитаси томонидан “хатарли” абадиётлар рўйхати тузлиган эди. Унга кўра 13 абадиёт ИИБ нинг “қора рўйхати”дан жой олган.

Хуллас барча дин таълимотига асосланган маърифат сарчашмалари ҳукумат томонидан қаттиқ назорат остига олинди. Дин ишлари  бўйича қумита қошида махсус Кенгаш ташкил қилинди. Китоблар аввал шу Кенгаш томонидан тафтиш қилиниб, хатарсиз деб эътироф этилсагина, мамлакат бўйлаб улардан фойдаланишга рухсат берилади.

NO COMMENTS