Хитой соқол ва ниқобни тақиқлади

704
0

Хитой соқол ва ниқобни тақиқлади

 “Би-би-си” ўзбек хизматининг хабар қилишича, Хитой Шинжон Уйғур мухтор ўлкасида янги чекловлар жорий этган. Эндиликда эркакларнинг “ғайритабиий” узун соқол ва хотин-қизларнинг жамоатчилик жойларида ниқобда юришлари тақиқлаган.

Бундан ташқари, маҳаллий аҳолининг Хитой давлат телевидениесини кўришдан бўйин товлашларини ҳам маън этиб қўйган.

Хабарда айтилишича, янги чекловлар “исломий экстремизм”га қарши кампания доирасида амалга оширилган. Шинжонда аллақачон амалда бўлган бу чекловлар шу дам олиш кунларидан бошлаб қонуний тус олади.

Бундан ташқари янги қабул қилинган қонун:

  • Болаларнинг давлат мактабларига чиқмасликлари;
  • Оилани режалаштириш сиёсатига амал қилмаслик;
  • Қасддан расмий ҳужжатларга зиён етказиш;
  • Фақат диний аҳкомлар асосида оила қуришни

маън этади.

Буларнинг барчасига қўшимча бошдан-оёқ ниқобда бўлган хотин-қизларнинг вокзал ва аэропорт каби жамоатчилик жойларига киришларига изн берилмайди.

Янги тартиб-қоидаларга мувофиқ, хизматчиларнинг улар ҳақида полицияга хабар беришлари ҳам лозим кўрилади.

 Туркистон:

Мусулмонларга нисбатан ичи адоватга тўла бўлган худосиз Хитой ҳукумати 1949 йили Шинжонни босиб олганидан сўнг Ислом динига қарши курашни янада кенгайтириб юборди. Дастлаб, 25 мингдан зиёд масжидларни бузиб ташлади ва бепоён вилоятда атиги 500 масжид қолди. Уйғур мусулмонлари яшайдиган минтақа табиий бойликлар, айниқса, нефт сабабли Хитой Шинжон вилоятини уйғур аҳолисидан бўшатишга ва уларни Хитой ичкарисидаги минтақаларга ҳайдашга, бошқа томондан эса, у ерга хитойлик миллатчи Ханларни жойлаштиришга қаттиқ ҳаракат қилди. Бунинг натижасида Хитой босқинидан олдин 25 миллондан зиёд бўлган уйғурлар 10 миллионга қадар камайиб, аҳолининг 40 %ини ташкил қиладиган бўлиб қолди.

 Фақат шу билан кифояланиб қолмаган Хитой ҳукумати уйғур мусулмонлар ҳаётининг икир-чикиригача аралашди. Уйғур мусулмонларига фарзандларига исломий тарбия бериш, Қуръон ўқитиш тақиқланган бўлса, давлат идораларида ишловчи шахслар ва талабаларга Рамазонда рўза тутишни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди ва ошхоналарга ҳам эшикларини очиқ қолдиришни буюрди.

 Бундан ташқари, маҳаллий “террорист” ва “айримачи”ларни қўрқувга солиш учун Хўтан шаҳрида кенг кўламли парад ташкил этди. Парадда тиш-тирноғигача қуролланган минглаб полиция ходимлари ва ҳукуматпараст кўнгили отряд жангчилари иштирок этди. Исломий кўринишларга қарши курашда эса ҳукумат соқол қўйган кишилар ва ниқоб таққан аёллар ҳақида хабар қилган шахсга мукофот белгилади. Соқол қўйган киши ёки ниқоб таққан аёл ҳақида хавфсизлик хизматига хабар берган кишига ҳукумат 1000 юан миқдорида мукофот ваъда қилди. Террорчилик ҳужум режасини фош этган, фитна чиқараётганларга зарба берган ёки уларни ўлдирган ёхуд жароҳатлаган ёда таъқиб остига олган шахсларга 5 миллион юангача мукофот пули ваъда қилинди…

 Токи Халифалик давлати барпо бўлмас экан, нафақат уйғур мусулмонлари, балки ер юзидаги жамики мусулмонлар манашундай ҳимоясиз ва заиф ҳолда қолаверишади. Ҳар қандай хақир кимсалар мусулмонларга қарши зулм қилишдан ва ҳатто ўлдиришдан ҳам тап тортмайдиган бўлиб қолаверади.

 “Имом-халифа қалқондирунинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”  (Бухорий ўзининг “Саҳиҳ”ида ривоят қилган).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here