Хитойнинг Шарқий Туркистонга қарши шафқатсиз агрессияси

0
666

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Саволларга жавоблар

Хитойнинг Шарқий Туркистонга қарши шафқатсиз агрессияси

Ҳиндистон ярим оролида ракеталар ишлаб чиқариш ишлари

Биринчи савол: (2017 йил 2 март куни Ал-Жазира нет сайти Хитой Ғарбидаги Шарқий Туркистон (Шинжон) вилоятига йирик сондаги ҳарбий кучлар сафарбар қилингани тўғрисида қуйидагича хабар тарқатди: Икки кун аввал Хитой режими мусулмон уйғур миллати истиқомат қиладиган ва бир неча йиллардан бери мавжуд таранг вазият тобора мураккаблашаётган Урумчи шаҳрига ўн мингдан зиёд аскар жойлаштирди. Хавфсизлик кучлари ўтказган ҳарбий парад намойишида ўнлаб танк ва зирҳли машиналар қатнашди, ҳарбий вертолётлар парвоз қилди. Жорий йилда вилоятнинг Хотан, Қашқар ва Оксу минтақаларида ҳам учта шундай ҳарбий парад бўлиб ўтган. Аммо бу турдаги йирик ҳарбий парадга вилоят биринчи бор гувоҳ бўлиши). Савол шуки, Хитой ушбу мусулмон вилоятда яна бир қатли омни режалаштирмоқдами? Ташаккур!

Жавоб:

Мусулмонларга нисбатан ичи адоватга тўла бўлган Хитойнинг ниятларини фош қилиш учун Хитой билан айни шу вилоятдаги мусулмон уйғурлар ўртасидаги кураш фонига қисқача тўхталиб ўтиш лозим:

  • Бу вилоятда Хитой билан мусулмонлар ўртасидаги кураш анчадан бери, хусусан, 1863 йилдан бери мавжуд. Шарқ томондан исломий юртларнинг энг узоғи ҳисобланган Шарқий Туркистон Хитойнинг жуда кўп қирғинларига учради. 1949 йилда Хитой Коммунистик режими тепасига Мао Цзэдун келгач, бир миллиондан зиёд мусулмон уйғурлар қатли ом қилинди… Мао Шарқий Туркистон вилояти мустақиллигини бекор қилиб, Хитой республикасига қўшиб олди, вилоятни мусулмон аҳолидан бўшатишга киришиб, уларни Хитой ичкарисидаги вилоятларга тарқатиб юборди… Бироқ кучли мусулмон уйғурлар хитойликларга таслим бўлмай, Хитой босқинчилигига қарши 1933 ва 1944 йилларда қўзғолон қилди. уларнинг қўзғолонлари тинимсиз бўлиб турди ва кейинчалик 2009 йилда ҳам бўлиб ўтди.
  • Хитойнинг мусулмон уйғурларга қарши қаттиқ гина-кудурат сақлашига асосий сабаб Исломдир. Унинг динимизга адоват заҳрини сочиши учун масжидлар асосий ўчоққа айланиб қолди. 1949 йилда 25 мингдан зиёд масжидларни бузиб ташлади ва бепоён вилоятда атиги 500 масжид қолди, холос. Бугун Хитой коммунизмнинг тенг ярмидан (яъни иқтисодидан) воз кечган бўлсада, бироқ унинг амалдаги сиёсати хусусан ёшлардаги ҳар қандай диний кўринишга қарши курашиш бўлиб қолди.
  • Минтақадаги табиий бойликлар, айниқса, нефт сабабли Хитой Шинжон вилоятини уйғур аҳолисидан бўшатишга ва уларни Хитой ичкарисидаги минтақаларга ҳайдашга, бошқа томондан эса, у ерга хитойлик миллатчи Ханларни жойлаштиришга қаттиқ ҳаракат қилди. Охир бориб, уйғурлар (10 миллионни) аҳолининг 40 %ини ташкил қиладиган бўлиб қолди. Уйғур мусулмонлар асосан, вилоятнинг жанубида, қишлоқларда жойлашган. Вилоятнинг хусусан мусулмонлар яшовчи жанубий қисми ўта қашшоқлиги билан ажралиб туради. Шунингдек, хитойлик миллатчи Ханлар кам бўлган ёки умуман яшамайдиган қишлоқларда ҳам қашшоқлик кучли ҳисобланади.
  • Шуларнинг барчасига қарамай, Шарқий Туркистондаги мусулмонлар хусусан, қишлоқларда исломий кўринишларни ҳаётга қайтаришда давом этдилар. Кундан кунга тартибсизликлар давом этди. Давлатга қарши содир этилган портлатиш ва зўравонлик амалиётлари ҳамда Хитойдан ажралиб чиқишга бўлган мустаҳкам уринишлар сабабли вилоят алоҳида кўзга ташланувчи беқарор вилоятга айланиб қолди. Бу эса давлатнинг ичкаридаги заиф нуқтаси бўлиб қолди. Бунинг муқобили ўлароқ, Хитой ҳукумати уйғур мусулмонлар ҳаётининг икир-чикиригача аралашмоқда, вилоятда тунлари яширин тарзда зўрлик билан қамоққа олиш ва қатл қилиш каби амалиётлар содир этмоқда ва буни гувоҳи бўлган шахсларни айни ҳолатни ахборотга чиқаришига йўл қўймаяпти. Хитойдан қочиб чиққан ва хорижда ўз овозига эга бўлган уйғур мусулмонларни таъқиб остига олмоқда, «Терроризм», ниқоби остида, айниқса, Ўрта Осиё ва Покистондаги халқаро хавфсизлик каналлари орқали улардан кўпчилигини қамоққа олмоқда.
  • Уйғурлар қалбида Исломнинг тирик эканлиги Хитой тоғутлари қалбига қутқу солди. Масалан, унинг диний ишлар бўйича масъули Ван Цзоань Хитой Ислом уюшмаси миллий конгрессида «Экстремистик мафкура ички регионал минтақамизга сездирмай кира бошлади. Президентимиз Си Цзиньпин хитойлик мусулмонларни бундай ноқонуний диний иллатга қарши курашишга тарғиб қилди», деди. (Мисрий Явм 2016 йил 29 ноябр China daily расмий саҳифасига таянган ҳолда тарқатди). Шунингдек, 2017 йил 1 март куни Русиял Явм саҳифасида келган мана бу сўзлар ҳам Хитой ҳукуматидаги қўрқувни тасдиқлаб турибди: «Хитой Шинжон ва бошқа ерларда содир этилган террористик амалиётлар ортида хорижий кучлар турганидан огоҳликка чақирди, бу эса режимни шафқатсиз рейдлар ўтказишга ундади».
  • Мусулмонлар ҳиммат кўрсатдилар. Бу ҳимматлари Шинжонда янги масжидлар қуришда ва исломий фикрларни ёйишда намоён бўлди. Шунда Хитой режими яна ўзининг «маърифий қўзғолон»ини бошлаб, исломий кўринишларни тақиқлади, мусулмонларга таҳдид қилиш кампаниясини қайта бошлади. Режимнинг бу кампанияси ҳозирда қуйидаги ишларда кўринмоқда:

а)   Хорижга чиқиш паспортларини олиб қўйиш: Би-Би-Си 2016 йил 24 ноябрда бундай хабар қилди: «Хитой режими юрт ғарбида жойлашган ва аксар аҳолиси мусулмон бўлган бепоён Шинжон вилоятига ҳар бир ватандошдан хорижга чиқиш паспортларини полицияга топширишни талаб қилди. Би-Би-Сининг Хитойдаги мухбири Стивен МакДонеллга кўра, хорижга чиқиш паспортларини полицияга топшириш талаби аҳолига Интернет орқали билдирилган. Унга биноан, Шинжонда яшовчи ҳар бир фуқаро хорижга чиқиш паспортларини топширишлари ва паспортлари полицияда сақланиши шарт бўлади. Бу эса энди хорижга чиқмоқчи бўлган ҳар бир шинжонликнинг полицияга мурожаат қилишига тўғри келишини англатади!».

б)   Мусулмонларга ибодат қилишда тазйиқ ўтказиш. 2016 йил 6 июнда «France 24» каналида бундай хабар қилинди: «Душанба куни Хитой ҳукумати давлат идораларида ишловчи шахслар ва талабалар дохил Шинжон мусулмонларига Рамазонда рўза тутишни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди ва ошхоналарга ҳам эшикларини очиқ қолдиришни буюрди». Бу ҳукуматнинг 2015 йилдан бери қўллаб келаётган чораси ҳисобланади. Масалан, «i24 news» канали 2015 йил 18 июнда тарқатган хабарида бундай дейди: «Хитой ҳукумати Шинжон вилоятида яшовчи мулозимларга ҳамда ўқитувчи ва талабалар дохил фуқароларга Рамазон ойида рўза тутишни тақиқлади. «Рамазон ойида ошхоналар одатдагидек ишлаб туриши»ни буюрди. Мулозимларга «жорий ҳафтада ўтказилган мажлис ортидан маҳаллий ҳукумат сайтларида тарқатилган қарорга мувофиқ, Рамазон ойи мобайнида рўза тутиш ва бошқа диний маросимларга аралашмаслик» тўғрисида кўрсатма берилди».

в)   Исломий кўринишларни намоён қилган кишиларни таъқиб қилиш ва қамоққа олиш: 2017 йил 23 феврал куни «Диёр» газетаси Хитойдаги маҳалий газеталарга таянган ҳолда, «Хитой мусулмонларни қувғин қилмоқда… соқол қўйган кишилар ва ниқоб таққан аёллар ҳақида хабар қилган шахсга мукофот белгилади» сарлавҳали мақола чоп этди. Унда Хитойнинг шимолий ғарбида жойлашган Шинжон вилояти аҳолиси орасидаги бирор соқол қўйган киши ёки ниқоб таққан аёл ҳақида хавфсизлик хизматига хабар берган кишига «Хитой ҳукумати 1000 юан (275 евро) миқдорида мукофот ваъда қилган»и ҳамда хитойлик Ханлар билан уйғур мусулмонлар ўртасидаги вазият таранглашгани ҳақида хабар қилинди. Хотан номли маҳаллий кунлик газетанинг ёзишича, яқин вақтдан бери сиёсий тартибсизликлар гувоҳи бўлаётган Хотан шаҳар мэрияси «терроризмга қарши кураш»да бериладиган мукофотларни молиялаштириш учун 100 миллион юан (13.7 миллион евро) ажратган. Газетада террористик ҳужум режаси фош этилган тақдирда ёки фитна чиқараётганларга зарба берган ёки уларни ўлдирган ёхуд жароҳатлаган ёда таъқиб остига олган шахсларга бериладиган мукофотлар 5 миллион юангача етиши мумкинлиги қўшимча қилинади».

  • Юқорида айтиб ўтилган ишларга кўра, Хитой ҳукумати Шарқий Туркистон (Шинжон) вилоятидаги уйғур мусулмонларга қарши репрессив кампаниясини, кўпинча тайёр, тахт ҳолатда ушлаб туради, истаган пайтда уни амалга оширади. Бунга вилоятда давлатга қарши содир этилаётган кўплаб зўравонликларни тайёр баҳона қилиб, ўзининг кенг кўламли кампаниясига баҳона яратиб олади… Шундоқ ҳам вилоятга минглаган аскарлар, танклар, зирҳли машина ва вертолётлар сафарбар қилинган… Коммунистик партиянинг Шинжондаги секретари Шин Цуан Жу, яқинда жорий йил бир неча минтақаларда иш ташлаш амалиётлари бўлиши ортидан «вилоятдаги жанговор ҳолат хавфсизликни таъминлаш ва барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилган», деди (ал-Жазира нет 2017 2 март).
  • Алам қиладигани шуки, Хитой ҳукуматининг Шарқий Туркистондаги уйғур мусулмон биродарларимизга қарши олиб бораётган бундай ваҳшиёна репрессиясини бутун дунёдаги миллионлаб мусулмонлар кўриб-эшитиб, ҳеч нарса қилмаяпти. Нега шундай?! Негаки, бу миллионлаган мусулмон тарқоқ бўлиб, битта давлатда жамланмаган, қўлдан бой берилган рошид Халифалик бўлмиш Ислом давлати остида бирлашмаган. Ҳолбуки, ҳар бир қодир мусулмонга ушбу давлатни қайта барпо этишга ҳаракат қилиш ва ишларни ўз ўрнига қўядиган, мусулмонларни ҳимоя қилиб, уларга қалқон бўладиган битта имом-халифа сайлаши фарздир. Масалан, саҳиҳи Бухорийда Абу Ҳурайра G Росулуллоҳ Aдан ривоят қилган:

»إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَي بِهِ«

«Халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади». Қачон ушбу Халифалик давлати барпо бўлса, Хитой ва бошқа мустамлакачи давлатлар битта мусулмонга ҳам озор етказишга ботинолмай қолади, чунки улар бу ўзларига жуда қимматга тушишини биладилар, Аллоҳнинг қудрати кенгдир.

Иккинчи савол:

Сўнгги пайтларда Ҳиндистон ярим оролида қатор ракета учириш тадбирлари кузатилмоқда. 2017 йил 1 март куни Ҳиндистон «Абдулкарим» оролида (Бенгал кўрфазидаги Орисса қирғоғида) илғор ракета-перехватчик (ракета тутувчи) тизимини синовдан ўтказди. Шу йилнинг бошида Покистон 2200 км. узоқликка учадиган ва бир неча боеголовка (ҳарбий қалпоқча)ларни кўтара оладиган «Абобил» ракетаси тизимини синовдан ўтказди. Савол шуки, ушбу ракета синовлари Ҳиндистон билан Покистон ўртасидаги навбатдаги қуролланиш пойгасими, бу синовлар қанчалар регионал салбий оқибатларга олиб келиши мумкин, жазакаллоҳу хойрон?

Жавоб:

Ҳиндистон ва Покистондаги ракета синовлари шу икки давлатнинг «иккинчи зарба»ни йўллаш қобилиятини ошириш орқали атомнинг омон қолишига эришишни кўзлаган саъй-ҳаракатлари давомидир. Буни яхшироқ тушуниб олиш учун Ҳиндистон ярим оролидаги ядровий қуролланиш пойгаси моҳиятини тушунмоқ зарур.

  • Давлатлар ядровий қуролларга эга бўлишга асосан икки сабабга кўра ҳаракат қилади: Биринчи сабаб: Анъанавий ҳарбий устунликни ошириш учун. Масалан, Шимолий Корея ушбу йўналишни тасдиқлайди. Чунки у Жанубий Кореянинг анъанавий ҳарбий устунлигидан ғолиб келиш ҳамда қуролсизлантирилган Корея минтақасига минглаб кучларини жойлаштириб олган Американинг жиғига тегиш учун ядро қуролларини муҳим деб билади. Иккинчи сабаб: Ядровий қуролга эга давлатлар бир-бирига қарши туриш учун. Масалан, Совет Иттифоқи «ядровий зонтик»ни кенгайтириш ва бу кенгайтиришни Корея уруши орқали Хитойгача олиб бориш масаласида омади чопмади. Ана шунда Хитой ядровий қуролга эга бўлишни қасд қилди… Бу эса Ҳиндистонни ўз ядровий дастурини давом эттиришга ундади. Ўз навбатида, Покистон ҳам ядровий дастурини ишга туширишга мажбур бўлди. Шундай қилиб, шу уч давлат ўзаро ядровий ҳужумлар содир бўлишини олдини олиш учун бир-бирлари билан ядровий тенглик ҳолатига эришишга уринмоқда: Waltz, K. (1981). The Spread of Nuclear Weapons: More May Be Better: Introduction. The Adelphi Papers, 21 (171), pp.383-425
  • Бироқ ядро боеголовкаларига эга бўлишнинг ўзи, ядровий қуролга эга бўлган душманни ҳарбий ҳаракатлардан тийиб туришга етарли эмас. Ядровий тийиб туриш ғояси амалга ошиши учун ядровий боеголовкаларга эга давлатлар ўз ядровий арсеналларини ҳар қандай эҳтимолий ҳужумдан ҳимоя қилишга қодир бўлишлари керак. Ядровий ҳарбий боеголовкаларни учириб, душман тарафдаги ядровий нишонни ура олиш, «биринчи зарба», (яъни биринчи бўлиб зарба бериш) деб аталади. Ушбу «биринчи зарба»ни кўтара олиб, ядровий қасос зарбасини бериш, «иккинчи зарба», деб аталади. Яъни «биринчи зарба» натижасида омон қола олиши ва етарли ядровий ҳарбий боеголовкаларга эга бўлиб туриши лозим бўлади. «Ядровий учлик», деб шуни айтилади. Яъни давлат ядровий ракеталар учира оладиган сув ости кемаларига эга бўлса «ядровий учлик»ни қўлга киритади. Чунки сув ости кемалари фош бўлиш қийин бўлиб, авиация имкониятини ишдан чиқарувчи контратака йўллашга қодирдир.
  • Ядровий давлатлар ўртасидаги ядровий тийиб туриш икки давлатнинг «иккинчи зарба»ни беришга қодир бўлганида яхши ишлайди. Бу эса ҳар иккала тарафда ҳам вайронагарчилик юз беришини таъминлайди. Мана шундан қўрқиш томонларнинг «биринчи зарба»ни йўллашдан тўсиб туради. Ядровий стартеглар бу ҳолатни ўзаро муқаррар вайронагарчилик (MAD), деб аташади. Бинобарин, анъанавий қуроллардан фарқли ўлароқ, ядровий қуролларнинг ҳақиқий моҳияти душманни ўзининг ядровий қуролларини ишга солишдан тийиб туришидадир.
  • 1998 йилда Ҳиндистон билан Покистон ядровий синовларни бошлагандан буён ядро олимлари, стратеглар ва сиёсатчилар мазкур ядровий тийиб туриш назариясини ҳаётда татбиқ қилишга ҳаракат қилиб келишмоқда. Ўзаро муқаррар вайронагарчилик сабабли ҳар иккала томон ҳам ядровий тинчлик Ҳиндистон ярим оролида мавжуд дея ишонишади. Ракета технологиясини тезкор ривожлантириш ва ракеталарга юклаш учун боеголовкаларни кичрайтириш ва учириш амалиётларини ривожлантириш ортида турган асосий омил мана шудир. Бир вақтнинг ўзида, Сўнгги вақтларда бўлаётган Покистон билан Ҳиндистон ўртасидаги ракета синовларини тушуниш учун ядровий тийиб туриш истиқболидан (олдиндан эътиборга олинган режаларидан) фойдаланиш лозим. Ўтган ўн йил мобайнида ракета технологияси соҳасида ҳам, «биринчи зарба» вариантини таъминлаш борасида ҳам ҳар иккала тараф бир мунча ютуққа эришди. Шунга қарамай, сўнгги ўзгаришлар «иккинчи зарба» вариантини сақлаб қолиш учун кўп ҳаракатлар олиб борилаётганини кўрсатмоқда. Қуйидаги мисолларга қаранг:

а)   Сув ости кемалари баллистик ракеталари (SLBM): 2017 йил 9 январда Покистон Тинч океанининг номаълум ерида «Бобир-3» ракетаси синовини муваффақиятли ўтказди. Унда сув остидан 450 км.га қанотли ракета учирди, сўнг денгизда фош бўлиб қолмаслик чораларини кўрди. Покистон армиясига кўра, бу билан Исломободга «иккинчи зарба»ни йўллаш қудратини берадиган «Бобир-3» ракетаси синови амалга оширилди. https://www.wsws.org/en/articles/2017/02/28/inpk-f28.html

Шундай бўлса-да, Покистон атом сув ости кемаларига эга эмас. Шу боис «Бобир-3»ни дизел ва электрда ишловчи сув ости кемаларига юклашга мажбур. Дизел ва электрда ишловчи сув ости кемалари эса чекланган муддатда сув остида қола олади. Айтиш мумкинки, Покистоннинг «Бобир-3»и Ҳиндистоннинг «К4» ракета тизимиги жавоб ҳисобланади. «К4» Ҳиндистоннинг сув ости кемалари баллистик ракеталари (SLBM) томонидан отилади. Бу ракета 2014 йил май ойида отиб-синаб кўрилган. «К4» 3000 км.га учиш қудратига эга бўлиб, Покистон ва Хитойга ета олади. Шундай қилиб, демак, Покистон ҳам, Ҳиндистон ҳам «иккинчи зарба»ни йўллаш имкониятига эга.

б)   Бир неча жойларни нишонга олувчи асосий бош қисм (MIRV): 2016 йил декабр ва 2017 йил январ ойларида Ҳиндистон ядровий имкониятга эга бўлган икки ракетани синовдан ўтказди. Биринчиси (Агни-V) номли «ер-ер» русумидаги баллистик ракета бўлиб, ядровий арсеналнинг жадал ривожланиши ҳисобланади. Иккинчиси «Агни беш» номли 5000 км.га уча оладиган бир қанча ерларни нишонга олувчи ядробоеголовкалар ўрнатилган. Бундан ташқари, Нью-Деҳли 2017 йил январда ҳам 4000 км.га учувчи «Агни тўрт»ни ҳам синовдан ўтказди. «Агни беш» ракетаси Хитойда жойлашган ядровий нишонларга зарба бериш имконига эга. Бу йил Покистон «Абобил» ракетасини синовдан ўтказди. Бу бир неча жойларни нишонга олувчи асосий бош қисмга эга бўлган ракеталар тизими (MIRV) ҳисобланади. Покистон армияси томонидан чиқарилган матбуот баёнотида бундай дейилади: «2200 км.га уча оладиган ва бир неча боеголовкалар жойлаштирилган «ер-ер» русумидаги «Абобил» баллистик ракеталарининг дастлабки синови муваффақиятли ўтказилди. «MIRV» технологиясидаги ушбу ракета юқори аниқликда бир неча нишонларни уришга ва душман радарини мағлубиятга учратишга қодир». https://www.dawn.com/news/1310630. «Абобил» ракеталари лойиҳаси ядровий тийиб турувчи сифатида, Ҳиндистоннинг баллистик ракеталари мудофаасини яксон қилиш учун ишлаб чиқилди. Шунингдек, Ҳиндистон ҳам Покистоннинг эҳтимолли ядровий ракеталарини уриб тушириш учун «Ashvin» каби ракета-перехватчикларни синамоқда. «MIRV» технологияси кенг ёйилса, битта ядровий ракета бир неча ядровий ракеталарга айланиши мумкин. Бу эса ракета-перехватчиклар имкониятини бекор қилади.

  • Ҳеч шубҳа йўқки, Ҳиндистон билан Покистон ўртасидаги бу ядровий қуролланиш пойгаси, «иккинчи зарба» вариантига ҳозирлик кўриш учундир. Бу эса, Ҳиндистоннинг рақиби билан (яъни Хитой билан) бўлган ядровий балансни остин-устин қилиб юборади. Чунки, Хитой ядровий тийиб туриш масаласига минимал даражада ҳаракат қилмоқда. Ҳиндистон раҳбарлари «MIRV» технологиясини ривожлантиришга ва ракета ташувчи сув ости кемаларига қаттиқ қизиқишмоқда. Уларнинг армия бош қўмондони генерал Бипин Рават Ҳиндистонни «икки фронтда жанг қилишга тайёр» эканини, яъни бир вақтнинг ўзиди ҳам Покистон, ҳам Хитойга қарши жангга кириша олиши тўғрисида баёнот берди. http://www.ibtimes.co.uk/india-prepared-two-front-war-pakis.

Ҳиндистоннинг «Агни-V» ракетасини синовдан ўтказиши Хитойни ғазаблантирди. Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот воизаси Хуа Чуньин бундай деди: «Агар Ҳиндистон ядровий қуролларни ташувчи баллистик ракеталарни ривожлантиргудек бўлса, бу ҳақда БМТ қошидаги Хавфсизлик Кенгашида аниқ қонун-қоидалар бор». Хитой вазирлиги Ҳиндистоннинг «Агни-V»дан кўзлаган мақсади Хитойга қарши туришдир, дейишгача етиб борди. http://www.upi.com/…/India-tests-Agni-V-ball…/9001482862013/.

  • Ҳиндистоннинг бундай провокацион сиёсатни АҚШ қўллаб-қувватловисиз амалга ошириши мумкин эмас. Зеро, АҚШ 2005 йил имзоланган «123» битими орқали уни қўллаб-қувватламоқда. Бу битим Ҳиндистонга фуқаровий реакторлар учун ёнилғи етказиб берилиши, бинобарин, айни ёнилғидан ўзининг ядровий дастурида ҳам фойдаланиши имконини беради. Дарвоқе, Трамп маъмурияти собиқ АҚШ маъмуриятининг Ҳиндистонга ваъда қилган истиқболни бино қилиш истагида эканини очиқ айтди. Масалан, 2017 йил 8 февралда АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис ҳиндистонлик ҳамкасби Манохар Паррикар билан ўтказган телефон суҳбати чоғида, сўнгги вақтларда Ҳиндистон қўлга киритган «улкан истиқбол»ни юксак баҳолаб, «икки давлатнинг мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилаётганлари»ни олқишлади. Сўнг янги маъмурият «шундай импульсни сақлаб туриш ва уни ўзига асос қилишга астойдил ҳаракат қилмоқда», деди. https://www.wsws.org/en/articles/2017/02/15/inus-f15.html.

Демак, Америка Ҳиндистон ярим оролидаги ядровий қуролланиш пойгасидан фойдаланиб, Хитойни айни пойгага аралаштирмоқчи. Бу пойгага аралаштиришдан мақсад, Хитойни иқтисодий фаолиятдан узоқлаштириб, ҳарбий фаолият билан машғул қилиш ва шу орқали уни емирилишини тезлаштиришдир, худди Совет Иттифоқини қилгани каби. Ҳозирда Хитой ядровий тийиб туриш масаласига минимал даражада ҳаракат қилишда давом этмоқда ҳамда ядровий қуролланиш пойгасига алданишни истамаяпти.

12 жумодус-соний 1438ҳ

11 март 2017м

 

NO COMMENTS