Суриядаги минтақалар ва нуфузли кишилар ўз етакчилигини Ҳизб ут-Таҳрирга топширмоқда

626
0

Суриядаги минтақалар ва нуфузли кишилар ўз етакчилигини Ҳизб ут-Таҳрирга топширмоқда

 Ўтган қисқа йиллар мобайнида Шом қўзғолони йўлдан адаштириш ва Шом аҳли қурбонликларини зое кетказиш каби ёмон вазиятларни бошдан кечирди. Бир минтақа кетидан бошқа бир минтақани қўлдан бой бериш қўзғолон воқеа-ҳодисаларидаги асосий хусусиятга айланиб қолди. Булар – кўпчилик қўзғолон етакчиларининг кофир Ғарбга ҳамда ўзларини қўзғолон дўстлари, дея даъво қилаётган давлатларнинг ифлос сиёсий маблағига қарам бўлиб қолиши натижасида юз берди. Алал-оқибат, қўзғолон етакчилари музокаралар ва конференциялар каби хом хаёллар гирдобига ғарқ бўлдилар. Ҳатто Шом қўзғолонининг «режимни ағдариш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифлик давлатини қуриш» деган ўзгармас асосларидан ҳам воз кечадиган бўлиб қолишди.

Шулардан келиб чиқиб, бир неча минтақалар қўзғолонни қутқариб қолиш ва ишларни ўз измига солиш позициясини эгаллади. Бу минтақалар бир тўхтамга келиб, қўзғолонни хавфсизлик соҳилига элтадиган, Умматни халос қилиб, машаққатларига чек қўядиган ҳамда режимни ағдариш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этишдек қўзғолон ғоясини рўёбга чиқарадиган бир сиёсий етакчилик лозимлигини таъкидладилар… Сўнг Ҳизб ут-Таҳрир тақдим этган Халифалик лойиҳасини қабул қилиб, ўзларига Ҳизбни сиёсий етакчи қилиб олдилар. Чунки улар Ҳизбнинг қўзғолон мобайнида фақат рост сўзлаганига, сиёсий маблағ, ўзаро жанг ва Туркиянинг хавфли ролидан уларни огоҳлантириб келганига ҳамда Шом қўзғолони теварагидаги макр-ҳийлаларни онгли тарзда англаганига амин бўлган эдилар.

Бу минтақалар – Аториб шаҳри, Саҳора қишлоғи, Идлиб яқинидаги Калалий шаҳри, Бурдуқли қишлоғи, Куфри Таол, Салва қишлоғи, Идлиб шаҳри атрофи… каби Сурия шимолидаги озод қилинган минтақалардир. Улар томонидан чиқарилган баёнотларда барча озод қилинган минтақаларга даъват йўлланиб, уларнинг сафига ўтишлари кераклиги ва айни позицияни эгаллашлари лозимлиги айтилади. Чунки шундай позиция билангина қонларни музокарачилар қул бозорида пуллашларидан олдин сақлаб қолинади ва фақат мана шу позиция билангина қўзғолоннинг ҳақиқий мақсад ва ўзгармас асослари амалга оширилади…

Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти матбуот бўлими аъзоси.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here