Эрдоған: Якка шахс бошқаруви 1923 йилда тугатилган

575
2

Эрдоған: Якка шахс бошқаруви 1923 йилда тугатилган

Туркиядаги мавжуд парламентлик бошқарув тизимини президентлик тизимига ўзгартириш учун ўтказиладиган референдум 16 Апрел кунига белгиланган. Тарғибот ишлари жадал суратда олиб борилмоқда.

Давлат президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Анадолу матбуотчилар уюшмаси аъзолари билан президент саройида учрашди. Учрашувда референдум ҳақида гапирган Эрдоған конституциявий ўзгаришлар мамлакатда якка шахс бошқарувига олиб келади, деб ҳисоблайдиган Жумҳурият халқ партиясининг позициясини танқид қилди. Эрдоғаннинг таъкидлашича, уларнинг даъволари асоссиздир.

“Буларнинг тилларидан тушмай қолган якка шахс бошқаруви бутунлай бошқа нарсадир. У 1923 йилда тугатилган. Энди якка шахс бошқаруви деган нарсага ўрин қолмади. Биз олиб келаётган президентлик тизими демократик ҳукумат тизимидир”, деди Президент Эрдоған Халифалик давлати қулатилган кунга ишора қилиб.

Шунингдек Эрдоған Туркиянинг шарқида жойлашган Элазиғ вилоятидаги чиқишида Халифалик давлати қулатилгандан сўнг эълон қилинган Туркия жумҳуриятини абадий ҳимоя қилишини билдирди.

“Биродарлар бу ҳақиқатларни эшитганлар эшитмаганларга етказишингизни сўрайман. Туркияда биринчи навбатда режим ўзгармайди, фақат бошқарув тизими ўзгаради холос. 1923 йилда эълон қилинган Туркия жумҳуриятини абадий ҳимоя қиламиз”, деди президентлик тизимига ўтиш учун қаттиқ ҳаракат қилаётган Эрдоған.

Бундан аввал ўтган ойнинг бошида 14 вилоятдан келган 36- Мухторлар йиғилишида нутқ сўзлаган Эрдоған Халифалик давлати қулатилгандан сўнг ўрнатилган жумҳурият тизимидан воз кечишга уринган кишига қарши шахсан ўзи кураш олиб оришини билдираган эди.

“Туркия 1923 йилда Жумҳурият йўлини танлади. Бундан буёғига халқимизнинг бошқа режимга ўтиш масаласи йўқ. Режим 1923 йилда ташланган қадамлар билан ўз йўлида давом этади. Агар ким жумҳурият тизимидан воз кечишга уринса қаршисида ҳаммадан аввал мени кўради”, деган эди Эрдуғон.

2 COMMENTS

  1. Аллох хор қилсин сен мунофиқ, мараз, хамелеонди Амин !!!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here