БМТ ёрдамлари Сурия халқига эмас, Асад аскарларига берилганлиги аниқланди
БМТ тарафидан Сурияда ночор аҳволда қолган инсонларга юбораётганлиги даъво қилинган инсонпарварлик ёрдамлари Суриянинг мазлум халқига эмас, балки Асад аскарларининг қўлига бориб тушганлиги аён бўлди. Бу ҳақида “Mepanews” ахборот агентлиги Британияда чиқадиган Гуардиан газетасидан олиб хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, ал-Маждал вилоятида Сурия мухолифати Асад режимидан тортиб олган базани бориб кўрган Суриялик журналист Ҳодий Абдуллоҳ режим аскарлари бу нуқталарда БМТ тарафидан урушда жабр кўрган қочоқлар учун юборилганлиги айтиб келинган анжомлардан фойдаланиб келингангигига аниқлик киритган.
Ҳама шаҳрининг шимолида Сурия мухолифати гуруҳлари Асад кучларидан тортиб олган назорат нуқтасида кутилмаган ҳолатга дуч келган Абдуллоҳнинг маълум қилишича, БМТ тарафидан мазлум инсонлар учун юборилган ёрдам маҳсулотлари шу вақтгача Сурия қўшинлари назорати остида бўлган нуқталарда ишлатилиб келинган.
Ҳоди Абдуллоҳ ўзи гувоҳ бўлган ҳолатларни тасвирга тушириб Ётубе порталига жойлади. Видеода БМТга оид чодирлар ва чойшаблар режим кучлари томонидан фойдаланганлигини кўриш мумкин. Анжомлар устида “UNHCR- The UN Refugee Agency (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қочқинлар бўйича Олий комиссари)”, деган ёзув яққол кўзга ташланади.
Шу вақтгача ёрдам сифатида Сурия мазлумларига юборилган озиқ-овқат, тоза сув ва тиббий анжомлар ҳам Сурия режими томонидан фойдаланиб келинганлиги ҳақида даъволар мавжуд.
Илгари ҳам айрим хайрия ташкилотлари Сурия халқи учун юборилаётган турли ёрдам маҳсулотларининг Асад режимига бериб юборилаётганлигини айтиб, БМТ билан келишилган ҳолда фаолият юритишдан бош тортган эди.