Танқид ва сукут

589
0

Танқид ва сукут

Британия пойтахти Лондонда юзага келган ва 4 кишининг ўлимига ҳамда 20 кишининг жароҳат олишига сабаб бўлган ҳужум бутун дунё оммавий ахборот воситалари диққат марказини эгаллади. Воқеа ривожи соат сайин ёритиб турилди. БМТ ва НАТО каби нуфузли ташкилотларнинг бош котиблари, шунингдек бутун Европа давлатлари, АҚШ, Туркия, Қувайт, Судан каби бир қанча давлатлардан бир вақтнинг ўзида танқидлар ёғдирилди. Президентлар, бош вазирлар, ташқи ишлар вазирлари ва бошқа масъуллар алоҳида-алоҳида ҳужумни танқид остига олишди.

Мусулмон ўлкаларининг кўзга кўринган давлатларидан бири Туркиянинг Президенти – Ислом уламолари кенгашининг раҳбари доктор Юсуф Қарзовийнинг тили билан айтганда, бутун дунё мусулмонлари кўз тикиб турган мусулмон раҳбар – Ражаб Тоййиб Эрдуғон ҳам Лондон парламенти биноси олдида юзага келган ҳужумни қаттиқ қоралади, Бирлашган қироллик чекаётган аламларни ич-ичидан ҳис қилаётганлигини билдирди.

Бироқ ачинарлиси шундаки, сўнги бир неча кун ичида юзлаган оддий мусулмонлар дунё кўз ўнгида қатл қилинди. Ҳеч кимдан сас-садо чиқмади. АҚШ учоқлари 16 март куни Суриянинг Ҳалаб шаҳри ғарбида жойлашган масжидга уюштирган ҳужумда 75 нафар намоз ўқиётган оддий мусулмон аҳоли ўлдирилди, юздан ортиқ киши жароҳат олди. Ундан сўнг яна ўша АҚШ учоқлари Суриянинг Раққа шаҳрида мактаб биносини ҳужумга тутиши оқибатида 42 нафар киши ҳаётдан кўз юмди. АҚШнинг ИШИД баҳонасида уюштирган охирги ҳужумида эса, оддий фуқаролардан иборат 200дан ортиқ киши ўлдирилди. Улар орасида аёллар ва ёш болалар ҳам бор. Мусулмонларнинг жонини ва молини ҳимоя қилиш учун армияни сафарбар қилиши лозим бўлган Ислом ўлкаларининг раҳбарлари ҳатто бир оғиз танқид қилиб қўйишга ҳам ярамади. Аммо Лондонда 4 киши ўлдирилар экан…

Балки АҚШ бу қирғинларини Туркияда жойлашган Инжирлик ҳаво базасидан кўтарилган ҳарбий учоқлари орқали амалга ошираётганлиги Ислом ўлкалари раҳбарларининг тили қисиқлигига сабаб бўлаётгандир?!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here