Америка, Россия ва Туркия бош қўмондонлари Анталияда учрашув ўтказди

522
0

Америка, Россия ва Туркия бош қўмондонлари Анталияда учрашув ўтказди

Туркия қуролли кучлари бош штаб бошқармасининг раҳбари генерал Хулуси Акарнинг даъватига биноан АҚШ армияси бош қўмондони генерал Жозеф Дунфорд ва Россия Федерацияси бош штаб бошқармасининг раҳбари генерал Валерий Герасимов расмий сафар билан Туркияга борди.

Уч давлатнинг бош қўмондонлари иштирокида Сурия ва Ироқ масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди. Туркиянинг Анталия шаҳрида уюштирилган учрашувдан сўнг баёнот берган Туркия бош қўмондони Хулуси Акар учрашув чоғида Сурияда фаолият олиб бораётган террорчи (Жиҳодий) гуруҳларга қарши курашлар ҳақидаги сўнгги вазият муҳокама қилинганлигини маълум қилди.

“Тарафлар Сурия ва Ироқдаги минтақавий хавфсизлик масалалари, хусусан Сурияда фаолият олиб бораётган террорчи гуруҳларга қарши курашлар ҳақидаги сўнгги вазият юзасидан фикр алмашдилар. Бундан ташқари, келгуси даврда барча террорчи ташкилотларга қарши янада самарали кураш олиб бориш мақсадида уч давлат қуролли кучлари ўртасида юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳодисаларнинг олдини олиш борасида қўлланиладиган қўшимча чора-тадбирлар ҳам кўриб чиқилди”, дейилади Туркия қуролли кучлар бош штаб бошқармаси тарафидан берилган ёзма баёнотда.

Айни пайтда АҚШ давлат департаментининг матбуот котиби Марк Тонер Суриянинг Манбич шаҳрида бир бирига яқин жойлашган бир неча давлатларга оид қуролли кучлар ўртасида кутилмаган вазият юзага келишидан хавотир билдирди.

“Кичик бир майдонда бир бирига яқин жойлашган қуролли кучлар ўртасида кераксиз салбий ҳодисалар юзага келишини истамаймиз, шундоқ ҳам, вазият танг аҳволда”, деди Марк Тонер.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here