Конституцион маҳкама Мусулмонга келганда кўр ва кар бўлиб қолади

423
0

quj6T04Техник муҳандис Бекир Қуртулуш Ҳизбут Таҳрир сиёсий Исломий партияси тарафидан Ливанда ташкил қилинган конференцияга таржимон сифатида иштирок этганлик даъвоси билан Туркия маҳкамаси тарафидан 7,5 қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Унинг турк қамоқхонасида азият чекиши ҳамон давом этмоқда.

Маълумки, хавфсизлик бош мудирлиги ва маҳкамалар тарафидан Ҳизбут Таҳрир сиёсий Исломий партиясига нисбатан моддий фаолиятга қўл урмаслиги ҳақида расмий тавсифлар берилган. Бироқ шунга қарамай, қамоққа олинган ва шу онда Бурса қамоқхонасида сақланаётган Бекир Қуртулушнинг конституцион маҳкамага қилган мурожаати 15 ойдирки, жавобсиз қолдирилмоқда.

Бекир Қуртулуш Бурса қамоқ хонасидан туриб Туркия конституцион маҳкамасининг ноҳақликлари ҳақида мактуб чиқарди.

“Туркия конституцион маҳкамаси 2003 йил март ойида Туркия ҳукуматини қулатиш учун ҳарбий режа тузганликда айбланган “Балёз” маҳкумларининг мурожаатларига 45 кунда жавоб қайтарди. Туркия конституциясига кўра, террорчи ташкилот дея эълон қилинган қуролли ташкилот “Эргенекон” маҳкумларининг мурожаатига эса 7 ойда жавоб қайтарди. Бироқ менинг мурожаат йўллаганимга 15 ой бўлишига қарамай, ҳануз жавоб қайтармади. Конституцион маҳкама менинг ва менга ўхшаган Исломий шахсларнинг мурожаатига келганда кўр ва кар бўлиб қолади”, дея ёзади Қуртулуш  ўзининг мактубида конституцион маҳкамани танқид остига олиб.

Қуртулуш ўзининг “қуролли террор ташкилотига аъзо бўлиш” моддасига кўра судланиб 7,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинганлигини ёзар экан, айни моддаларга кўра айбланган “Эргенекончилар”, “28 февралчилар”, “Балёз” маҳкумларининг янгидан суд қилиниш талаблари қабул қилиниб, озод қилинганлигига эътиборни жалб қилади. Аммо қўйилган айб бир хил бўлишига қарамай, апелляцион олий суд маҳкамаси ҳам Қуртулушнинг мурожаати рад этган. Конституцион маҳкамадан эса ҳануз жавоб йўқ.

“Эргенекон, 28 феврал ва Балёз даъволарида бир неча жойларда қуролли давлат тўнтаришини амалга ошириш режалари ва революция уюштириш ҳақида сўз боради. Ҳизбут Таҳрир даъволарида эса ҳеч қандай давлат тўнтариш режалари ва куч ишлатишга доир далиллар мавжуд эмас. Топган далиллари китоблар, деворга осиладиган хариталар, байрам табриклари ва конференцияларга иштирок этишдан иборат. Бошқа далиллари йўқ”, дейди Бекир Қуртулуш.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here